Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Республика махсус комиссиясининг карантин чекловларини кучайтириш бўйича қарорига тезислар эълон қилинди

murojaatlar 11-июл, 19:089 1 347

Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.

1. Нима учун карантин чоралари ва «ўзини ўзи яккалаш» (изоляция) тартиби муҳим?
– ушбу касалликка қарши вакцина топилмаган бир пайтда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усули - бу фуқароларнинг ўзини ўзи изоляция қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш орқали вирус тарқалиши йўлларини чеклаш, беморларни аниқлаш ва эпидемия ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик бўйича фаол чоралар кўришдан иборатдир.
Айни пайтда, на Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), на бошқа расмий ташкилотлар вакцина яратилиши ва қўлланиши бўйича аниқ муддатларни айтиб бера олмаяпти. Бу борада хулоса аниқ.
– ЖССТга кўра, пандемияга қарши курашда энг муҳим тамойиллар қуйидагилардир: вазиятни назоратда ушлаш, касалликни аниқлаш ва тарқалиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик. Бошқача айтганда, касалликнинг барча ҳолатлари қанчалик тез аниқланса, кўрикдан ўтказилса ва изоляция қилинса, вирусни жиловлаш осонроқ бўлади.
– амалдаги қатъий ва объектив зарурий чекловлар туфайли, Ўзбекистон касалликнинг кенг авж олиши ва назоратсиз ўсишининг олдини олишга эришди.
– карантин қоидаларига амал қилмаслик, кўплаб одамларнинг нобуд бўлиши, соғлиқни сақлаш тизимига оғирлик қилиши билан бирга катта иқтисодий талофатларга олиб келади.
– одамлар ўртасидаги алоқани камайтириш ёки чеклаш ҳар бир бемор 4-5 нафар эмас, балки ундан ҳам камроқ одамларни зарарланиши мумкин. Натижада эпидемия секинлашади. Охир-оқибат вирусни юқтирганлар сонининг камайиши билан эпидемиянинг ўзи ҳам барҳам топади.
– бир қатор мамлакатларда бошланган чеклов чораларининг иккинчи тўлқини реал ҳақиқатдир. Эпидемиологик вазият ёмонлашганлиги сабаб, Қозоғистонда ҳукумат яна карантин чораларини кучайтирди. Арманистонда «ниқоб режими» кучайтирилди, юзлаб дўконлар, дорихоналар, гўзаллик салонлари, кафелар ва бошқалар яна ёпилди. Озарбайжонда вазият мураккаблашгани туфайли карантин яна икки ҳафтага узайтирилди.
– июль ойининг биринчи ҳафтасида карантин талабларининг юмшатилиши натижасида коронавирус билан касалланганлар сони 2167 кишига кўпайди. Шулардан 1267 (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Агар май ойида кунлик ўртача 51 та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, июнь ойида бу кўрсатгич 163 ни ташкил этди. Июль ойининг бошидан бошлаб кунига ўртача 324 тадан вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
– 16 мартдан 10 майгача бўлган қатъий карантин даврида касалланганлар сони 2 418 тани ташкил қилди, бунда ўсиш 0,007 фоизга тенг бўлди. Карантин чоралари 10 майдан 9 июлгача бўлган муддатда бирмунча юмшатилганидан сўнг эса касалланиш ҳолати 9 029 тани ташкил қилиб, ўсиш суръати – 0,03 фоизга тенг бўлди.
– АҚШ ва Европада пандемияга қарши кўрилган чораларни таққослаб кўрган, америкалик мутахассисларнинг таъкидлашича, кўплаб Европа мамлакатлари чеклов чораларини ўртача 97 фоиз, АҚШ эса бундай чораларни атиги 50 фоиз киритган. Бу эса АҚШда вируснинг янада кенг тарқалишига олиб келди. Натижада, эпидемия бошлангандан буён АҚШда 3,2 миллион инсон касалликка чалинди, вафот этганлар сони 135 мингтани ташкил этмоқда. Бу дунёдаги энг ёмон кўрсаткичдир.
2. Коронавирусга нисбатан шубҳа кайфияти нотўғри ва ноўриндир. Чеклов чоралари танқидчилари орасида кенг тарқалган савол: «дўстларингиз ва танишларингиз орасида коронавирусдан вафот этганлар борми?» бошқача янграши керак. Яъни: «дўстларимиз ва танишларимиз орасида коронавирус қурбонларини кўришни хоҳлаймизми?».
3. Давлат касаллик тарқалишини олдини олиш, уни аниқлаш ва фуқароларни коронавирусдан даволаш бўйича сарф-харажатларни ўз бўйнига олди. Умуман олганда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга 1,7 трлн.сўм.миқдоридаги маблағлар йўналтирилди. Бунда аҳволи ўртача оғирликда бўлган бир беморни даволаш учун 32,3 млн. сўм (3 200 долл.), реанимациядаги бемор учун 64,4 млн.сўм (6 300 долл.) сарфланди.
FAIR HEALTH ҳисоб-китобларига кўра, АҚШда тиббий суғуртага эга бўлмаган фуқарони даволаш учун 73,3 минг долл., суғурталанган бемор учун эса 38 минг долл. сарф қилинади. Коронавирусга чалинган америкалик беморнинг шифо топиши учун 1 млн. долл.дан ортиқ маблағ сарф қилинган ҳолат ҳам мавжуд.
4. Ўзбекистонда ўз вақтида қабул қилинган карантин чоралари туфайли COVID-19 атрофидаги вазият қўшни давлатлар, МДҲ ва умуман бутун дунёга нисбатан анча яхши. Бу инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
– баъзи бир мамлакатларда рўй берган кунлик юзлаб ва минглаб йўқотишлар каби аянчли статистика Ўзбекистонга таъсир қилмади;
– касалланиш даражасининг аҳоли сонига пропорционал нисбати бошқа давлатлар билан солиштирилганда минимал ҳисобланади. 100 минг аҳоли орасида касалланиш даражаси бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида сўнгги ўринни эгаллайди – 35 киши. Мисол учун Россияда ушбу кўрсаткич – 484, Беларусда – 681, Қозоғистонда – 291, Қирғизистонда – 143, Арманистонда – 1024 тани ташкил қилади.
– 34 миллион аҳолига эга Ўзбекистонда касалланганлар сони 18,5 миллион аҳолига эга қўшни Қозоғистонга қараганда деярли 5 маротаба камдир;
– ўлим даражаси ҳам дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб турибди – 0,4 фоиз. Бу қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон мамлакатлари билан солиштирганда мос равишда деярли уч ва икки баробарга кам. Россияда бу кўрсаткич – 1,5 фоиз, АҚШда – 4 фоиз, Бразилияда – 3 фоиз, Ҳиндистонда 3 фоизни ташкил қилади.
5. Касалликнинг тарқалишини назорат қилиш соғлиқни сақлаш тизимига бўлган босимни пасайтиради. Шифокорлар куч-қувватларини қайта тиклаб олиш ва COVID-19 тарқалишини назорат қилиш имконига эга бўладилар.
Бундан ташқари, индивидуал ҳимоя воситалари, ўпкага сунъий нафас етказиб берувчи аппарат, бошқа тиббий мосламаларни харид қилиш учун ресурсларни йўналтириш имкони туғилди. Шу вақтда 500 та сунъий нафас аппарат,60 УЗИ аппарат, 10 та ПСР аппарат, 60 та дефибриллятор, 90 кардиомонитор, 500 пульсоксиметрлар харид қилинди.
Индивидуал – ўлим даражаси ҳам дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб турибди – 0,4 фоиз. Бу қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон мамлакатлари билан солиштирганда мос равишда деярли уч ва икки баробарга кам. Россияда бу кўрсаткич – 1,5 фоиз, АҚШда – 4 фоиз, Бразилияда – 3 фоиз, Ҳиндистонда 3 фоизни ташкил қилади.
5. Касалликнинг тарқалишини назорат қилиш соғлиқни сақлаш тизимига бўлган босимни пасайтиради. Шифокорлар куч-қувватларини қайта тиклаб олиш ва COVID-19 тарқалишини назорат қилиш имконига эга бўладилар. Бундан ташқари, индивидуал ҳимоя воситалари, ўпкага сунъий нафас етказиб берувчи аппарат, бошқа тиббий мосламаларни харид қилиш учун ресурсларни йўналтириш имкони туғилди. Шу вақтда 500 та сунъий нафас аппарат, 60 УЗИ аппарат, 10 та ПСР аппарат, 60 та дефибриллятор, 90 кардиомонитор, 500 пульсоксиметрлар харид қилинди. 
Индивидуал ҳимоя воситалари қўйидаги миқдорда харид қилинди: 878 минг.дона комбинезонлар, 502 минг дона респираторлар, 7,4 млн. жуфт қўлқоплар, 200 минг дона ҳимоя кўзойнаклари, 7,2 млн. дона маскалар и 29 минг дона пирометрлар. Улар тегишли тарзда ҳудудларга етказилмоқда. Буларнинг барчаси тиббиёт ходимлари соғлиғини сақлашга имкон берди. Биз шифокорларга оммавий равишда касаллик юқишини олдини ола билдик. Мисол учун, Ню-Ёркда воқеаларнинг бу тарзда ривожланиши айрим клиникалардаги тиббий персонал сонининг кескин камайиб кетишига олиб келди.
Шу билан бирга 16 та тиббий муассасалар қайта мослаштирилди. Тошкент шаҳрида 4 637 ўринли 16 та даволаш профилактика муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, бундан 3 580 ўрин COVID-19 га чалинган беморлар учун ажратилди.
Республика вилоятларида COVID-19 билан оғринган беморлар учун эса 3 367 койкалар ажратилди, шунингдек, 22 даволаш профилактика муассасаларида 7 130 резерв ўринлар шай қилинган. Бундан ташқари, Тошкент вилояти Зангиота туманида 1 минг ўринли янги юқумли касалликлар шифохонаси барпо қилинди.
Италия, Испания, АҚШ мамлакатларида кузатилгани каби тиббиёт тизимига максимал босим шароитида бундай тайёргарлик ишларини амалга оширишнинг имкони бўлмасди. Ижтимоий-иқтисодий жиҳати 6. Давлат ўз мажбуриятларидан воз кечмаяпти, аксинча жавобгарликни ўз зиммасига олмоқда ва фуқароларни қийинчиликлар олдида ўз ҳолига ташлаб қўймаяпти.
– шу йил мартдан-июнгача Республикада пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга таъсирини камайтиришга қаратилган давлат Раҳбарининг 14 та фармон ва қарорлари қабул қилинди. Натижада 500 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога имтиёзлар берилди.
Имтиёзларнинг жами миқдори 30 трлн сўмни ташкил этди.
– пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш учун ҳақиқатдан ҳам катта маблағ сарфланди. Аҳолини, иқтисодиёт тармоқларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун бўйича кўрилган чора тадбирларнинг умумий қиймати 62,4 млрд. сўмга (6,13 млрд. долл) баҳоланди.
7. Бандликни таъминлаш, иш ўринлари ва ишчиларнинг даромадларини сақлаш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди ва катта маблағлар сарфланди.
– вақтинча иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 230 мингга яқин ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди;
– 33 мингдан ортиқ оилалар шахсий томорқаларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш учун кам таъминланган оилаларни субсидиялаш механизми туфайли иш билан таъминланди;
– аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган субсидиялар ҳисобига 3 минг ишсиз фуқаро иш билан таъминланди;
– 20 минг кишига ишсизлик нафақалари берилди;
– 374 минг фуқаро уч ой давомида иш билан таъминланиб, доимий даромадга эга бўлди;
– 27 минг ишсиз фуқароларимизга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида нафақалар тўлаш учун 10 миллиард сўм ажратилди;
– 2020 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва фуқароларнинг даромадларини ошириш учун оилавий бизнесни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган кредитлар миқдори 4 триллион сўмни ташкил этади.
8. Мамлакатда, қўшни мамлакатлар, ҳатто Европа ва АҚШдан фарқли ўлароқ, пандемия вақтида асосий бирламчи эҳтиёжлар бўйича оммавий етишмовчиликнинг олди олинди. Буларнинг барчаси вазиятни барқарорлаштириш ва озиқ-овқат, дори-дармонлар, антисептиклар ва дезинфекциялаш воситалари бозорини назорат қилиш бўйича тезкор чоралар кўриш натижасида бўлди.
9. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳам эътибордан четда қолмади. Асосий ўзгаришсиз қоладиган нарса – фуқаролар соғлигини сақлаш, ижтимоий мажбуриятларни бажариш. Ўтказилган сўров натижаларига кўра, 583 мингта «кам таъминланган оилалар» молиявий ёрдамга муҳтожлиги аниқланди, хусусан «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракати доирасида 307 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги молиявий ёрдам кўрсатилди.
10. Коронавирус пандемияси одатдаги тартибни бутунлай ўзгартирди, пандемиядан кейин олдинги одатий ҳаётга қайтиш бўлмайди. Аҳолининг эҳтиёжлари, иқтисодий ҳолат ўзгариб боради. Бундай шароитда давлат ҳар бир инсонга минимал даромад беришини кутиш мумкин. Ва албатта, бошқа йўлдан ҳам бориш мумкин – тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш.
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштириш барча шароитлар яратилмоқда, бандликни таъминлаш учун турли лойиҳалар амалга оширилмоқда, ўз ишини ташкил этиш учун қайта ўқитиш ва малакасини оширишга субсидиялар берилмоқда. Барчаси ҳар биримизнинг қандай йўл танлашимизга боғлиқ. Бу борада боқимандалик кайфиятига берилиш, шубҳасиз ҳеч қандай фойдасиз йўлдир. Бошқача айтганда, «балиқнинг қармоққа илинишини кутиб ўтириш эмас, балки қармоқни ишлатадиган вақт» келди. Бундай паллада муваффақият янги воқелик ва шароитга ўз вақтида мослаша оладиган ҳамда имкониятлардан оқилона фойдаланишга асосланади.
11. Ҳозирги босқичдаги чеклов чоралари олдингиларидан объектив тарзда фарқ қилади. Чеклов чоралари асосан хизмат кўрсатиш соҳаси, умумий овқатланиш шохобчалари, яъни одамлар оммавий тўпланадиган жойлар билан боғлиқ. Иқтисодиёт тўхтаб қолмайди, иқтисодий фаолликнинг умумий пасайиши кутилмаяпти. Аксинча, сентябрь ойига қадар вақтинча фаолиятини тўхтатиб турган корхоналарнинг камида 70 фоиз, йил охирида эса барча корхоналарнинг ўз ишини давом эттириши режалаштирилмоқда.
Ишчи-ходимларнинг масофавий иш тартибига ўтишида уларнинг барча ҳуқуқлари таъминланади, иш берувчилар иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларини бажаришади. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш республика маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳаттоки қатъий карантин даврида ҳам 72 фоиз фуқаролар ўз иш жойлари ва даромад манбаларини сақлаб қолишган. Фақатгина 17,3 фоизигина навбатдаги меҳнат таътилида эканини билдиришган.
12. Чеклов чоралари асосан хизмат кўрсатиш, кўнгилочар масканлар, умумий овқатланиш соҳалари ва буюм бозорлари фаолиятига дахлдор. Яъни, кундалик ҳаёт учун ўта зарур бўлмаган соҳаларни қамраб олган. Агарда бунга турли томондан қарайдиган бўлсак, бу борада айрим ижобий ҳолатларни кўриш мумкин. Жумладан, аҳоли иккинчи даражали – зарур бўлмаган сарф-харажатлардан ўзини тияди. Аксинча, қўшимча маблағ учун имконият вужудга келади.
Ушбу жараёнда юқорида кўрсатилган соҳалар асосий «жабрланувчилар» сифатида юзага чиқади. Айни вақтда, улар ҳам бундай шароитга мослашишлари ва ундан имконият сифатида фойдаланишлари мумкин. Жаҳон тажрибаси бунга мисол бўла олади. Ҳозирда бозор ва савдо шохобчалари электрон савдони фаол ўзлаштирмоқдалар, умумий овқатланиш жойлари эса етказиб беришга мослашмоқда ва ҳ.зо. Шу боис, улар учун асосий вазифа пандемия ва ундан кейинги даврда реал воқелик ва ҳаётнинг янги талабларига мослашишдан иборатдир.
13. Ўзбекистон шароитида мажбурий тўловлар ва «вертолёт пуллари» услубини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Нима учун? Буни қуйидаги мисоллар орқали тушунтириш мумкин.
– АҚШда даромади 75 минг доллар бўлган ҳар бир фуқарога 1,2 минг доллар, оиладаги ҳар бир болага эса 500 доллардан тўланади. Ушбу миқдор ялпи миллий даромаднинг мамлакатнинг аҳолиси жон бошига 1,8 фоизини ташкил қилади. Агарда ушбу ҳисоблаш Ўзбекистонда қўлланадиган бўлса, тўлов миқдори ҳар бир ишловчи фуқарога 383 минг сўмни ва фарзандлар учун 100 минг сўмни ташкил қилган бўлар эди.
Республика миқёсида бу шубҳасиз, маблағнинг сочилишига олиб келади. Бундай шароитда «вертолёт пуллари»ни тарқатишнинг асосий мақсади бўлган талабни рағбатлантириш хусусида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.
– Ўзбекистон шароитида Гонконг вариантини тасаввур қилиб кўрамиз. Гонконгда 18 ёшдан ошган барча фуқароларга 1,2 минг доллар тўланмоқда – бу тахминан 7 млн. одам. Аҳолига тўланаётган маблағ 9 млрд. долларни ёки мамлакат ЯММнинг 2,5 фоизини ташкил қилади. Агарда мамлакатимизда 18 ёшдан ошган барча фуқароларга (бу деярли 23 млн. киши) 1 минг доллардан бериладиган бўлса, жами тўлов миқдори 23 млрд. долларни ташкил қилади. Бу кўрсаткич, ўз навбатида, мамлакат ЯММнинг 38 фоизини ва олтин-валюта захирасининг 77 фоизини (ҳозирда жами захира миқдори 30 млрд. долл.га тенг) ташкил қилади.
– инфляция даражаси ва бюджет тақчиллигини ошириш эҳтимолини вужудга келтирадиган «вертолёт пуллари»дан фарқли нафақат ҳақиқий эҳтиёжманд кишиларга ёрдам, балки уларнинг иқтисодий фаоллигини рағбатлантирувчи модель мавжуд. Бунда аҳолининг кам таъминланган қатламига манзилли ёрдам ташкил қилинади, иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватловчи ва одамларни иш ва даромад билан таъминлашга қаратилган захира имкониятлари қўлланади.
Бу келгусида шубҳасиз, бир марталик пул тўловларига қараганда катта иқтисодий самара беради.
14. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон пандемиянинг негатив таъсирлари оқибатида иқтисодиётида пасайиш кузатилмаётган, балки иқтисодий ўсиш суръатлари 1,5 фоизгача камаядиган камсонли мамлакатлар сирасига киради. Бу рақам бошқа кўплаб мамлакатлардан анча юқори кўрсаткичдир.
15. Давлат мамлакатимиз ва бутун дунёда ностабил эпидемиологик даврда иқтисодиётга, аввало кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кўрадиган зарарни минималлаштириш мақсадида онгли равишда иқтисодий ва молиявий харажатларни ўз бўйнига олди. Иқтисодиёт тармоқларига 2,3 трлн. сўм миқдорда солиқ имтиёзлари берди ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан уларни қўллаб-қувватлаш учун 3,6 трлн.сўм ажратди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR