Савоб ишларни сидқидилдан амалга ошираётган инсонлар ҳозирги кунда талайгина. Улардан бири йўқ кўпчилиги. Ҳа туманнинг Пахтаобод маҳалласида яшовчи бир гуруҳ йигитлар ўртага пул ташлашиб, жонлиқ сўйиб маҳалланинг кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам қўлини узатишди.Маҳалласидаги кам таъминланган оилаларга гўшт, картошка, макарон, гуруч, гречка, сабзи, ёғ, ун ва новвот етказиб берилди. Шунингдек, тиббий ниқоб, спирт, кирсовун ҳамда бошқа дезинфекция воситалари ҳам тарқатилди.Коронавирус хасталигининг олдини олиш, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, инсонлар кўнглини кўтариш мақсадида ўтказилаётган хайрия акцияларида саховатли тадбиркорлар, депутатлар, сиёсий партияларнинг фаоллари иштирок этаётир.– Кимнинг кимлиги эл бошига иш тушганда билинади, – дейди маҳаллада яшовчи Зулайҳо Каримова. – Карантин туфайли кекса кишиларнинг барчаси уйда ўтирганлари учун бугун улар орасида моддий ёрдамга муҳтож бўлаётган ҳам бор. Шундай оғир кунларда бизни эътиборсиз қолдирмаётган давлатимизга, маҳалламизга, тадбиркорларимизга, барча яхши инсонларга катта раҳмат. Халқимизнинг ана шу эзгу қадриятлари бардавомлиги туфайли бу синовни албатта енгамиз.Бу каби хайрли ишлар нафақат Пахтаобод маҳалласида, балки туманнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.
Пахтаобод маҳалласидан хайрли ташаббус