Халқимизда “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деган нақл бор. Бу бежиз эмас. Зеро, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш келгуси йил ҳосилининг сермаҳсул бўлишига замин яратади.
Бугун туманимиз далаларида ғалла ўрим-йиғими авж паллага чиққан. Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев томонидан вилоятда ғалла ўрим-йиғимида юқори натижаларни кўрсатаётган операторлар, отряд раҳбарлари ва отряд аъзоларининг меҳнатларини муносиб тақдирлаш уларни рағбатлантиришга аҳлоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун ҳар беш кунликда ғалла ўрим-йиғимида юқори натижаларни кўрсатган отряд аъзоларига вилоятимиз ҳокими З.Мирзаев томонидан ташаккурнома ва совғалари топширилмоқда. Журабек Норқобилов бошчилигидаги 377-отряд айни вақтда туманимизнинг олис “Файзулла Хўжаев” ҳудудида ғалла ўим-йиғими ишларида жонбозлик кўрсатишмоқда. Отряд бош оператори Собир Ортиқовга “Эшмуродов Темур” фермер хўжалиги даласида вилоят ҳокимининг совғаси топширилди.

Вилоят ҳокимининг ташаккуриномаси ва совғаларини вилоят кенгаши депутатлари Исоқ Тураев ва Саломат Камиловалар томонидан топширилди.
“Собир Ортиқов "Саsе" русумли комбайнида сўнги беш кунда кунига 70-80 тоннадан дон ўриб туманимиз хирмонига топширди. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда туманимиз буғдойзорларида мўлжалдаги ғалла ҳосили етиштирилди. Эндиги вазифа ушбу етиштирилган ҳосилни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этишдир” - дейди Ж.Норқобилов.

Ўз навбатида комбайн оператори Собир Ортиқов вилоят ҳокими томонидан кўрсатилган эътибор учун ўз миннатдорлигини билдириб, бундан буён ҳам мўл ҳосил ўриб-йиғиб беришда янада фаол бўлишини маълум қилди.