Ишонч телефони:

8 (375) 56-22-002

ҒЎЗА АГРОТЕХНИКАСИ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

--- 20-июн, 20:369 82
Июнь ойи ғўза парваришида муҳим долзарб палла ҳисобланади. Айни долзарб мавсумда Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан ғўза агротехник тадбирларининг кечиктирмасдан ўтказилиши жиддий назоратга олинган.
Жорий йил туманда 3500 гектар майдонга чигит қадалган бўлиб, бугунги кунда ҳудудларда ғўзалар тобора ривожланиб, шоналаш ва гуллаш фазаларига кирган. Хусусан, туман бўйича 492 гектар 14 фоиз майдондаги ғўза шоналаган бўлса, 2297 гектар фоиз майдонларда ғўза гуллаган. Гуллаган ғўза майдонининг 242 гектари Бешчашма ММТП, 332 гектари Ўзбекистон ММТП, 271 гектари С.Жўраев ММТП, 197 гектари эса Х.Олимжон ММТП ҳудудларига тўғри келади.
Айтиш жоизки, айни кунларда далаларда культивация, ғўзани озиқлантириш ва суғориш каби агротехник тадбирлар давом этмоқда. Жумладан, тупроқ етилиши билан қатор ораларига культиваторни кечиктирмасдан киритилиши ўсимликнинг озиқланиш тизими яхшиланиши, ёш ниҳолларнинг илдиз чириш ва гоммоз касалликлари билан зарарланишининг олдини олади. Туман бўйича мавсумга 115 та культиваторлар жалб этилган бўлиб, бир кунда 584 гектар, мавсум бошидан эса  5 марта ғўза қатор орасига ишлов берилди.
Ҳозирга келиб замонавий техникалар билан ғўза қатор ораларига ишлов бериш, чуқур юмшатиш, суспензия сепиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш каби агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли олиб борган фермер ерларида ғўзалар тўлиқ гуллаган. Кундан кунда бўй чўзиб ривожланиб бораётган ғўза майдонларида барча агротехник тадбирларни кечиктирмасдан ўтказиш бўйича сектор раҳбарлари томонидан 325 нафар фермер хўжаликларига тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда. Ҳосилнинг мўл бўлиши бугунги ҳаракатга боғлиқ. Шу боис бу борадаги назорат тадбирларини мунтазам олиб борилмоқда. Ушбу жараённинг сифатли амалга ошиши ҳосилдорлик чўғи баланд бўлишида муҳим роль ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июль 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР