Жорий йилнинг 25 июнь куни Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган “ҚАШҚАДАРЁ – “МИБ раҳбари ходимлар билан ниқобсиз, масофа сақламаган ҳолда суратга тушди”” номли хабар тарқатилди. Мазкур хабарда, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси раҳбарияти Бюронинг Китоб тумани бўлими ходимлари билан ниқобсиз, масофа сақламаган ҳолда суратга тушгани ҳақида баён қилинган.
Маълумки, жорий йилнинг 18 июнь куни Президентимизнинг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони қабул қилинди фармонда Бюро органлари фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари Энергетика вазирлиги зиммасига ўтиши, ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундириш механизмини амалга оширилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Бюроиннг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи О.Паянов ва ўринбосарлари иштирокида, Бюронинг Китоб тумани бўлими ходимларига Президент Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, Бюро органларида ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан белгиланган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилган.
Йиғилишда, бинога кирган ҳар бир ходим ва бошқарма раҳбариятининг тана ҳарорати ўлчаниб, тиббий ниқоблар билан юриши текширилиб, антисептик воситалари билан дизенфекция қилинган.
Йиғилиш якунида, Бюронинг Китоб туман бўлими ходимларининг таклифга асосан, эсдалик учун жамоавий фотосуратга олинган ва шу жараёнда бошқарма раҳбарияти ва барча ходимлар тиббий ниқобларини ечишганлиги маълум бўлди.
Бошқарма ҳам туман-шаҳар бўлимларида ходимларнинг карантин қоидаларига амал қилиши назорар қилиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси