Биласиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тaрож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш каби вазифалар ҳам юклатилган.
Навбатдаги тармоқдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати Чироқчи туман “Уймовут” МФЙдаги тегирмон ҳамда бодомзорларнинг бирида аниқланди.
Жумладан, жорий йилнинг 10 июнь куни Бюронинг туман бўлими ходимлари томонидан Чироқчи туман “Уймовут” МФЙда яшовчи фуқаро Э.Мўминовнинг яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалик хонасида электр энергиясидан фойдаланиши мониторинг ўтказилганда 1 (бир) дона 6,6 квтлик ун ишлаб чиқариш тегирмони ҳамда бодомзорни суғориш учун 2 (икки) дона 4,7 квтлик сув насосни электр ҳисоблагичга кирувчи фазаларни ўзгартирган ҳолда (кўз билан илғаб бўлмас йўллар орқали) тўғридан тўғри электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, ноқонуний фойдаланиб келинганлиги аниқланган. Ҳозирда таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.
Шунингдек, малакатимизда COVID-19 инфекцияси аниқланиб, карантин ҳолати жорий этилгандан сўнг, афсуски, айрим қўштирноқ ичидаги ҳуқубузарларимиз томонидан электр энергияси ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари кўпайди. Жорий йилнинг 1 мартдан 10 июнгача бўлган вақт оралиғида Чироқчи туманида электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланган 72 та истеъмолчилар аниқланиб, тармоқдан узилди. Ҳуқуқбузарларимиз давлатга 65 млн. сўмдан ортиқ зарар етказган.
С.Жураев
МИБ туман бўлими тезкор шўъба инспектори
3-даражали юрист.