Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

САЙЛОВ ХАЛҚ ИРОДАСИНИНГ ЁРҚИН ТИМСОЛИ

--- 21-май, 16:159 786
Ўзбекистон Республикаси Конститутицясиининг 105-моддаси, "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги, "Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайлови тўғрисида" ги Қонунларнинг тегишли моддаларига асосан Чироқчи туманидаги 59 та маҳаллаларда маҳалла раиси сайловлари бўлиб ўтди.
Куни кеча, телеграм ижтимоий тармоғидаги "Элтуз" телеграм каналида эълон қилинган танқидий мақола юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз. 

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Чироқчи тумани бўлими бошлиғи Бахтиёр Холиёров танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум  қилди. - Чироқчи туманидаги мавжуд 59 та маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва оқсақоли сайловигача, туман Кўмаклашувчи ишчи комисссияси томонидан маҳалла раиси (оқсақоли) сайловига номзоди кўрсатилган номзодлар Чироқчи тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлар ва комиссия аъзолари томонидан якка тартибда индивидуал тарзда суҳбатлар олиб борилган. (Маҳалла раиси (оқсақоли) сайловида номзоди кўрсатилган номзодларнинг сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳ вакиллари билан бўлиб ўтган суҳбати видеотасвирга олинган), - дейди Б.Холиёров.

Танқидий мақолада келтирилган туманнинг "Чилживут" маҳалласига номзоди кўрсатилган Абдулла Жонтемировдан ташқари Маҳалла раиси (оқсақоли) сайловига Ойсара Нафасова ва Бойтемир Рўзиевлар номзоди кўрсатилган эди. Жорий йилнинг 20 май куни маҳалладаги 20-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Ойсара Нафасова 252 та овоз билан маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланган. Овоз бериш ишлари якунида Абдулла Жонтемиров 183 та овоз тўплаган бўлса, Бойтемир Рўзиев 51 та овоз тўплашга эришган. 

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, Чироқчи тумани ҳокими лавозимига жорий йилнинг 20 апрель куни тайинлаган Эркаев Нодир Худойбердиевич лавозимга киришгунигача, туман Кўмаклашувчи комиссияси томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсақоли) сайловига номзодлар саралаб олинган ва саралаб олинган номзодлар туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда комиссия аъзолари суҳбатидан ўтишган.

Суҳбатдан ўтган номзодларгина маҳалла фуқаролар йиғини раси (оқсақоли) учун бўлиб ўтадиган сайловларда ўз номзодини илгари сурди. Бўлиб ўтаётган сайлов жараёнида 59 та маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсақоли) учун 132 нафар номзодлар кўрсатилган. Сайлов жараёнлари очиқ-ошкора ва шаффоф тарзда ўтказилди.

Маълумот ўрнида "Чилживут" маҳалласида бўлиб ўтган сайлов жараёнлари телеграм канимизда ҳам ёритилган эди. Туман ҳокимлиги текширилмаган, асоссиз хабарларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади.



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR