Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Пиллачиликни деҳқончилик ҳандалаги

--- 07-июн, 09:509 1 116
Деҳқончиликнинг ҳандалаги ҳисобланган пиллачилик cермашаққат, сердаромад ва тез натижа берадиган соҳа. Буни яхши англаган туманимиз пиллакорлари туну кун астойдил меҳнат қилдилар. Улар бу йилги мавсумда қарийб 3705 қути ипак қуртини юксак агротехника қоидалари асосида меҳр билан парваришладилар.
Туманимиз пиллакорлари зафар маррасини забт этишни мақсад қилишган. Жорий мавсумда чироқчилик пиллакорлар давлатга пилла сотиш шартномавий режаси ортиғи билан бажариш ҳаракатида. Илк пилла ҳосили "Агропилла" МЧЖ омборхонасига етиб келди. Дастлабки ҳосилни қабул қилиш жараёнида туман ҳокими Хуррам Жураев ҳам иштирок этиб, касаначи аёлларни илк ҳосил билан табриклади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг илк ҳосилини яхши ниятлар билан пилла хирмога туман раҳбари тўкиб берди. 

Пиллачиликни деҳқончилик ҳандалаги дейишади. Туманда бу соҳага қишлоқ аҳлини ижтимоий меҳнатга жалб этишнинг муҳим омилларидан бири сифатида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Жорий мавсумда ҳам 2349 нафар касаначилар мазкур юмуш билан шуғулланди.
— Бу йил маҳалламиздаги 42 та хонадон ипак қурти парваришлади,-дейди  Қалқама маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шухрат Хуррамов. – Бор-йўғи бир ой давом этадиган мавсум манфаатдорлигини одамлар юракдан сезиб ишлашяпти. Чунки, қурт боқиш энг аввало оилага яхшигина даромад. Қолаверса, пиллакор учун бир йиллик иш стажи.

Қабул манзилгоҳларидагилар Қалқама, Чорвадор, Зарбдор маҳаллаларидан келтирилган пилла ҳосилнинг сифатидан мамнун. Қуруқ ва ипакчанлиги юқори бўлган бу пиллаларни тез кунлар ичида қайта ишлашга киришилади ва улар кўзни қамаштирадиган шойи атласга айланади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР