Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Томорқачилик илмий-амалий маркази: назариядан амалиётгача...

--- 26-авг, 19:159 450
Қашқадарё вилоятида ягона ҳисобланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси таъсисчилигида Чироқчи туманида “Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати” МЧЖ ташкил этилди ва МЧЖга туманнинг Ҳамид Олимжон ҳудудидаги МТП га қараши бир гектар ер майдонида аҳоли томорқаларига етаказиб беришга мўлжалланган 350 минг тўп кўчат етиштиришга ихтисослаштирилган замонавий иссиқхона, 16 минг бош жўжа очиришга мўлжалланган инкубация, 3000 бош наслдор товуқларни парваришлашга ихтисослаштирилган товуқхона, зотдор насл берувчи қуёнларни кўпайтиришга мўлжалланган қуёнхона, 400 тонналик сиғимга эга бўлган музлатгич ва намунавий кўчатчилик, боғдорчилик ташкил этишга мўлжалланган комплекс қурилиш ишлари бошлаб юборилган эди.

Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев ва  Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши раиси Игор Турсуновлар “Томорқачилик илмий-амалий маркази" учун ажратилган 1 гектар ер майдонида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. 

Давлатимиз раҳбарининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қурилаётган мазкур комплекс, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартиришга замин яратиши билан аҳамиятлидир.

Хулоса ўрнида, "маҳаллабай" ишлаш тизими пировардида мамлакатда яшаётган ҳар бир фуқаронинг давлат эътиборида эканлигини ҳис қилдириш, уларнинг хоҳиш ва истаклари асосида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун шарт-шароит яратиш ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР