Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“Насаф” футболчилари Чироқчи туман 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари билан учрашди

murojaatlar 04-дек, 17:359 947
Хабарингиз бор, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, асосийси - қишлоқ ёшлари ичидан энг иқтидорли спортчиларни танлаб олиш мақсадида Қашқадарё вилоятида оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда. 

Шу жумладан, Қашқадарё вилоятининг “Насаф” футбол клуби ҳам бунга ўзининг кичик ҳиссани қўшиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Бугун “Насаф” футбол клуби ва Чироқчи туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида учрашув ташкил қилинди. Унга “Насаф” жамоаси раҳбарияти ва футболчилари ташриф буюришди. 

"Насаф" кулуби раҳбарияти ва футболчиларини Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев кутиб олди. 

Учрашув аввалида кулуб устози Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, БЎСМ тарбияланувчиларига клуб ва футболчилар ҳақида маълумот берди.

Сўнг болажонлар ўзлари севган футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Суҳбат давомида Бобур Абдухолиқов, Ойбек Бозоров каби ўйинчилар катта футболга қай тариқа кириб келганликлари, муҳим учрашув ва мусобақалар олдидан қандай тайёргарлик олиб боришлари ҳамда ёш болаларнинг ўзлари каби машҳур спортчи бўлиб етишиш учун нималар қилишлари лозимлиги ҳақида гапириб ўтишди.

Учрашув давомида “Насаф” аъзолари 1-сонли БЎСМ тарбияланувчиларига турли хил совға-салом ва спорт анжомларини тақдим қилишди. Шунингдек, "Насаф" кулуби футболчилари БЎСМ тарбияланувчиларига "мастер-класс" ўйинларини кўрсатишди. Шундан сўнг, болажонлар ўзлари ҳавас қиладиган футболчилар билан эсдалик учун суратга тушиш имконига эга бўлишди. Учрашув нияҳоясида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев “Насаф” кулуби раҳбариятига ҳамда
футбол клубига омад тилади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР