Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Chiroqchi tumani

yangiliklar 11-ноя, 10:559 35 618
Чироқчи — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидаги туман. Ҳудуди 2.8 минг км2. Аҳолиси 420 мингдан ошиқ.

Ҳудуд жиҳатидан вилоятдаги энг катта туманлардан бири ҳисобланган Чироқчи тумани шимолда Самарқанд вилоятининг Нуробод ва Пастдарғом туманлари, ғарбда Косон тумани, шарқда Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари, жанубда эса Қамаши, Ғузор ва Қарши туманлари билан чегарадош.

Туман ҳудудида Чимқўрғон ва Қалқама сув омборлари мавжуд. Маркази — Чироқчи шаҳри. Туманда 97 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд.

Чироқчи тумани тарихи

XVII  асрлардан бошлаб Чироқчи беклиги ҳозирги туман ҳудудига яқин майдонни эгаллаб, Бухоро амирлигининг йирик бекликларидан бири сифатида шаклланиб келган. 1920-йилда Бухоро Халқ Совет Республикаси, Шаҳрисабз вилояти таркибига киритилган. 1926-йилга қадар шу вилоят таркибида бўлган. 1926-йил 29-сентябрида Қашқадарё вилояти таркибига киритилган. Қисқа муддат, 1962-йилдан то 1964-йилгача Яккабоғ тумани билан бирлаштирилади. 1964-йилда эса яна мустақил туман сифатида ташкил этилади.

Табиати

Туман ҳудуди вилоятнинг шимолий қисмида жойлашган. Релефи текис чўл ва қирадирлардан иборат бўлиб, жанубий ғарбдан шимолий шарққа (Қоратепа тоғи) баландлашиб боради. Баландлиги текис чўл қисмида 400– 600 м, адирда 700–900 м ва Зарафшон тизмасининг давоми бўлмиш Қоратепа тоғида 1200–1500 м. Иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача температура 14,7°. Январннинг ўртача температураси 2,7°, энг паст температура —20°. Июлнинг ўртача температураси 28°, энг юқори температура 45°. Вегетация даври 220—230 кун. Йилига 368 мм, шарқида 400–500 мм ёғин тушади. Тумандаги экинлар Қашқадарё, Қумдарё, Оёқчидарё ва бошқа каналлардан суғорилади. Туманнинг жанубида Чимқўрғон сув омбори бор. Шимолий тоғли зонада ўтлоқи, текислик қисмида типик бўз тупроқлар, оч бўз тупроқ, дара водийларида ўтлоки ботқоқ тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан ранг, қарғаоёқ, қамиш, читир, каррак, буғдойиқ, янтоқ, кашкар беда, қорамуғ, қўзиқулоқ, оққурай, туяқорин ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, юмронқозиқ, қуён, каламуш, қўшоёқ, сичқон, эчкемар; қушлардан қирғовул, сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғаддоқ ва бошқалар бор.

Аҳолиси

Асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус, украин ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.

Тили

Асосан қишлоқларда гаплашиладиган бу тил ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасидир. Адабий тилдан фарқлари қуйидагича:
Бу лаҳжа ўзбек тилидан бошқа турк тилларида мавжуд бўлган унлилар сингармониясини (унлилар уйғунлигини) сақлаб қолган.
Ундан ташқари, адабий ўзбек тилидаги товушлар бироз фарқ билан талаффуз қилинади:

Қизиқарли маълумотлар

Чироқчи туманинг Зарибдор МФЙ ҳудудида жойлашган "ОҚ ТУЯ ОТА" (Наймансарой, Равот ва бошқа қишлоқлар) қабристони жойлашган. Бу қабристонда иккита катта "кўк тош" бор. Қарияларнинг айтишча бу тош Маккадан келтирилган ва уни олиб келган оқ туя ҳам шу ерга мангу қўним топган ило "ОҚ ТУЯ ОТА" номи ҳам шундан келиб чиқиқан экан. Яъна бир муқадас жой Қавс ота қабри шу қабристонда жойлашган, уни зиёрат қилиш ҳар-ҳил дардларга шифо бўлади деган фаразлар бор.
Чироқчи туманидаги Тарағай қишлоғида Амир Темур ғори мавжуд. Ғорга кириш учун „Тешиктош“ деган тор йўлакдан ўтилади. Одамларнинг айтишига қараганда бу ғорнинг бир учи Самарқанд вилоятидан чиқармиш. Баъзилар уни Амир Темур ковлатган, дейишади. Аммо, кўринишидан табиий ғорга ўхшайди. Бу ғор тоққа чиқувчилар учун энг қизиқарли жойлардан бирига айланган. Ғорнинг атрофида июн ойларига қадар музлик сақланиб, эриган сувлари жуда ширин ва зилол кичик ариқни ҳосил қилади. Ғорнинг устидаги чўққидан Самарқанд вилоятидаги ҳудудлар бемалол кўриниб туради. Лангар қишлоғида қимирловчи катта тош бор бўлиб, уни кичик бола ҳам қимирлата олади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР