Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи шаҳрининг марказий кўчалари мунтазам дезинфекция қилинмоқда

--- 10-апр, 15:079 1 247

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида Чироқчи шаҳрининг марказий кўчалари махсус техникалар ёрдамида мунтазам равишда дезинфекция қилинмоқда.Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида туманда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ҳамда Ободонлаштириш бошқармаларининг махсус техникалари ёрдамида туманнинг марказий кўчалари, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар, бозор ва савдо комплексларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
– Ўта масъулиятли бугунги кунда ходимларимиз вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган ишларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. ОВХ 600 қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида ҳар куни шаҳримиз кўчалари, маҳаллалар ички хҳжалик кўчалари бир сўз билан айтганда бутун туман ҳудудида дезинфекция ишларини олиб боряпмиз. ОВХ 600 техникалари цестерналарига 600 литр сув солиниб 7 килограмм хлор солиниб, 0.3 фоизли эритма тайёрланиб, дезинфекция ишлари бажарилмоқда, — дейди туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Мардон Сайфиев. – Дезинфекциялаш ишларида эса 8 та махсус техника воситаларимиздан кенг фойдаланяпмиз.Чироқчи шаҳрида дезинфекция ишларини олиб бориш учун туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 8 та, Ички ишлар бошқармасининг 2 та, Ободонлаштириш бошқармасининг 2 та махсус техника воситалари жалб қилиниб, белгиланган жойларга ҳар куни 80-100 тонна дориланган сув сепилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР