UZ RU
Menyu
» » Қаршида карантинда бўлган 77 нафар чироқчилик фуқаролар уйига кузатилди

Қаршида карантинда бўлган 77 нафар чироқчилик фуқаролар уйига кузатилди


Қарши шаҳридаги Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида икки ҳафта давомида карантинда бўлган 77 кишига уйига кетишга рухсат берилди.
Бугун, 13 апрель куни 14 кунлик карантиндан сўнг уларга уйга кетишга рухсат берилди. Уларнинг барчаси Чироқчи туманининг Зум қишлоғидан Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келинган ва карантинда бўлиб турганди.
Карантиндан чиққанлар  фуқаролар манзилларига етказиш учун  вилоят ҳокимлиги томонидан автобуслар ташкил қилинган. Автобуслар вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси автомобиллари ҳамроҳлигида ҳаракатланади.
14 кун давомида карантинда бўлган фуқаролардан бир неча марта анализ олинган ва уларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмаган. Эндиликда уларнинг барчаси маълум муддат оила шифокори ва патронаж ҳамширалар назоратида тиббий кузатувда бўлади.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив