Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ИНСОН “ҲИМОЯЧИЛАРИ” ЁҲУД ҚАЛБИ СЎҚИР ОТА ҲАНГОМАСИ

--- 07-янв, 17:189 1 597

Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий МУНОСАБАТИ 

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ  ИНСОН “ҲИМОЯЧИЛАРИ” ЁҲУД ҚАЛБИ СЎҚИР ОТА ҲАНГОМАСИ 

Хориж ОАВсида “1-гуруҳ ногирони: 2017 йилдан буён бузилган уйим учун курашиб келаман” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинди. Мазкур ҳолатни ўрганиш учун туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг Зарбдор маҳалласи Равот қишлоғига боришди. 

Биринчи гуруҳ ногирони Турақовил Саманов мурожаати асосида эълон қилган фактлар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан батафсил ўрганииб чиқилганда мақолада келтирилган далиллар ўз исботини топмади. Т.Саманов кўзи ожиз биринчи гуруҳ ногирони. Унинг номидан хориж ОАВсига қариндоши 1994 йилда туғилган Комила Қодирова мурожаат қилганлиги аниқланди. 

Комила Қодировага кўра, қариндоши Т.Самановнинг кўзи ожизлиги ва унинг мурожаатларини тегишли ташкилотлар ва турли ОАВларга электрон тарзда юборишда ишончли вакили саналар экан. Т.Саманов  бу мурожаат меники эмас. Менинг уй-жойим бузилгани йўқ. Оилавий келишмовчилик сабаб мен ўз уйимдан чиқиб кетганман.

Калаванинг учини излашда давом этдик. Т.Самановнинг турмуш ўртоғи С.Жомуродова ва ўғли О.Жомуродовлар вазиятга қуйидагича изоҳ беришди. 2017 йилда турли оилавий келишмовчиликларни рукач қилиб  уйидан чиқиб туғишган укаси Амир Самановнинг уйидан қўним топди. Маҳалла куй, қавми-қариндош билан биргаликда мана икки йилдирки  қайинимни уйига келиб хўжайинимни олиб кетишга ҳаракат қиламиз. Асфус фойдаси бўлмаяпди. Ёшлигида бошидан олган жароҳати сабаб кўзи ожиз бўлиб қолди. Уйда шифокорлар тавсияси асосида парваришда эди. Уйдан кетганидан кейин барчаси шамолга соврилди. Ўтган йиллар давомида шифокор кўригидан ўтмади. Натижада ақлий салоҳияти, фикрлаш қобилияти ҳам юқолиб бормоқда. Давомий келди-кеттидан сўнг “хотиним билан ажрашаман бошқа уйланаман” деган гапга туриб олди. Мана ўзингиз гувоҳ дейди, турмуш ўртоғи Санобар Жомуродова.

Дарҳақиқат шундай Т.Саманов билан гаплашишга қанча ўринмайлик фойдаси бўлмади. На маҳалла оқсақолларини гапини олди на қариндошларни. Забонида фақат бир гап “ажрашаман”. Ёши 60 дан ошган кўпга ибрат бўладиган ёшда қилаётган ишларидан бугун фарзандларини юзи шувит бўлаётганлигини наҳотки тушуниб етмаса бу инсон. 

Ҳа майли дардкашлик кишини нималар қилмайди. Гоҳида у баъзан бошқа инсонни гапига кириб ўзича ҳақ яшаётган инсонларга нима ҳам дейиш мумкин. Фақат уларнинг касрига бошқалар “томоша” бўлаётгани бироз ачинарлида. Амир Саманов мана шу томошогоҳ марказидаги хокисор инсонлардан. Туғишган акасининг хурмача қилиқларидан чарчаган бечора 4 нафар вояга етган фарзанди ва аёли билан ўз уйида бир хонада гуёки ижарачидек кун кечирмоқда. Унинг корига янгаси Санобар Жомуродова ва жиянлари ярамоқда. Қурилиши ҳали якун етмаган 3 хонали уйни қуриш ишларида янгаси ва жиянларининг кўмаги А.Самановга ас қотди. Уйнинг бир хонасини эса ақлдан озаётган ногирон ака банд қилган. Камига унинг “адвокатлари” ҳам А.Самановнинг тинчини баъзида бузиб туришади...

Ҳақиқий ҳолатдан бехабарлар фақат интернет нашрларида ёзилган сафсаталарга ишониб кимларнидир қоралашади. Т.Самановни уйга қайтаришга ҳаракат қилаётган фарзандлар унинг хизматига камарбаста келинлар ва набираларнинг соғинчи кўзи суқир аксинча “қалби суқир” ота учун чикора.  Ўз билганидан қолмайдиган нодон ота ҳангомаси ҳали давом этади...

Мақолада келтирилган сурат ва маълумотларга ойдинлик киритиш фурсати келди. Т.Самановнинг “ишончли вакили” Камола Қодирова ўз манфаати йўлида ижтимоий ҳимояга муҳтож ногирон инсондан фойдаланаётганлиги унинг номидан турли ташкилотлар ва ОАВларга йўлланаётган мурожаатларда исботини топмоқда. Биргина юқоридаги танқидий мақола барчасига ойдинлик киритади. 2017 йилнинг май ойида Мусурмон Самановнинг 12 умумтаълим мактаби ҳовлисида ўзбошимчалик билан қурган ёрдамчи хўжалик хоналари МИБ ходимлари иштирокида бузиб мактаб тасарруфига қайтарилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР