UZ RU
Menyu
» » МИБ фуқаронинг қарзини ундириб беришга ҳаракат қилмоқда

МИБ фуқаронинг қарзини ундириб беришга ҳаракат қилмоқда

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Суд қарори билан қарздор Э.Жовлиевдан ундирувчи Э.Темиров фойдасига 68 миллион 198 минг сўм қарз ундириш белгиланган эди. 
Мажбурий ижро бюроси Чироқчи тумани бўлими томонидан ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, талаб вақтида бажарилмаган.
Шундан сўнг бюро томонидан қарздор Э.Жовлиевнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзилидан хатланган мол-мулклар сотувидан тушган пул маблағлари ҳисобидан Э.Темировга туман почта алоқа тармоғининг тегишли тўлов ҳужжатларига асосан 5 млн. 246 минг сўм қарздорлик ундирилиши таъминланади. 
Шундан сўнг, қарздордан ундирилмасдан қолган 62 млн. 950 минг сўмлик қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли, ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан 2019 йил 5 сентябрь куни тамомланади.
Мазкур ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарор Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 9 декабрида бекор қилинади.  МИБ вилоят бошқармасининг қарори ижросини таъминлаш учун бюронинг Чироқчи туман бўлими иш юритувига 2019 йилнинг 27 декабрида келиб тушади.
МИБ Чироқчи туман бўлими ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари бошланади. Жорий йилнинг 14 январь куни олиб борилган бжро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш манзили туманинг Кўктош маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган уй-жойи кўздан кечирилганда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклари йўқлиги аниқланган ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштрилган.
Ҳозирда қарздорнинг мол-мулкларини қидириш чоралари кўрилмоқда.



Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив