Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида семинар-тренинг ўтказилди

yangiliklar 09-июн, 17:269 967

Чироқчида семинар-тренинг ўтказилди

Бугун  Ёшлар коворкинг марказида вилоят "Юксалиш" ахборот-маслаҳат ресурс маркази, туман ҳокимлиги ва давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими ҳамкорлигида "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. 

Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ташкил этилган бу тадбирда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ёшлар ва тадбиркорлар иштирок этишди.  

Семинар-тренинг давомида унинг қатнашчилари “Глобал фуқаролик нима? Унинг бугунги ҳаётимиз ва келажагимиз учун қандай аҳамияти бор?”, “Бутун дунёда зўравон экстремизм қайси омиллар таъсирида кенг қулоч ёймоқда? Бунинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш керак?” деган саволларга аниқ ва батафсил жавоблар олишди. 

Тадбирда таъкидланганидек, “Глобал фуқаролик” деганда биргина миллий қадриятлар билан чегараланмаган, бирон-бир ҳудуд ёки ўзини ўзи индентификациялашнинг бошқа усули билан боғлиқ бўлмаган, ўз ичига умумжаҳон қадриятларни олган фуқаролик тушунилади. Шундай экан, глобал фуқаронинг мақсади инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий ҳисобдорликка ва халқаро бирдамликка эришиб, бағрикенглик, интеграциялашув ва хилма-хилликни тан олишнинг ҳам сўзда, ҳам амалда муҳим ўрин тутишини таъминлашга қаратилган. 


Семинарда жамиятда зўравон экстремизмни келтириб чиқарадиган ва рағбатлантирадиган омиллар ҳақида ҳам сўз юритилиб, улар орасида ҳаракатлантирувчи, яъни тегишли муҳит, шарт-шароитлар яратадиган ҳамда жалб этувчи, яъни ғоя ва норозиликлардан бевосита экстремистик ҳаракатларга ўтишга ундайдиган бўлиши мумкинлиги тушунтирилди. 

Ҳаркатлантирувчи омиллар сирасига ижтимоий-иқтисодий имкониятлар етишмаслиги, маргиналлашув ва камситиш, самарасиз бошқарув, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигининг бузилиши, узоқ давом этаётган ва ҳал бўлмаётган низолар, алоҳида шароитларда радикаллашув каби омиллар киради. Жалб этувчи омиллар, деганда эса шахсий ҳаётий тажриба ва мотивация, ҳукмронлик, зулмкорлик, қуллик, ёки чет эл аралашуви туфайли жамоавий норозилик ва жабрланишлар, эътиқодларни, сиёсий мафкурани ёки этник ва маданий фарқларни бузиш ёки суиистеъмол қилиш, норасмий етакчилар ва ижтимоий тармоқлар таъсири каби омиллар тушунилади. 

Интерфаол тарзда ўтказилган семинар-тренингда иштирокчилар катта ва кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда иш олиб бориб, мавзуларни ўзлаштиришда ақлий ҳужум, бахс-мунозара ва бошқа самарали услублардан фойдаланишди. Олган билим ва кўникмаларини келгусида амалиётда қўллаш усулларини муҳокама қилишди. 

“Юксалиш” ахборот-маслаҳат маркази мутахассислари юртимизда DVVнинг Ўзбекистондаги Филиали кўмагида ҳаётга татбиқ этилаётган “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмнинг олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси мақсади ва кутилаётган натижалари ҳақида ҳам кенг маълумотлар беришди. Бунда, айниқса, аҳолининг заиф қатламлари вакилларига психологик ва юридик маслаҳатлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатилаётгани алоҳида таъкидланиб, лойиҳанинг психологи, юристи ва ижтимоий ходими фаолиятидан мисоллар келтирилди. 

✍️Б.Халилов,                                                                                                                                             Чироқчи туман ҳокимлиги мутахассиси.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР