UZ RU
Menyu
» » » Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир...

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир...

Бугун Абдухолиқ Хайитов бошчилигида "Чироқчи иссиқ нонлари" масъулияти чекланган жамияти   томонидан туманнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи аҳоли учун арзонлаштирилган нархда 3 тонна ун маҳсулоти сотилди.- Бугунги муаммоли вазиятда бир четда оддий кузатувчи эмас аксинча вазиятни юмшатувчи шахслар сифатида ҳаракат қилаяпмиз, - дейди тадбиркор А.Хайитов.

Шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутати Бахром Худойберганов ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан туманнинг Паканди ва Барака маҳаллаларида ҳам аҳолига арзонлаштирилган ун сотилди.

Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳатликда бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади. Биз эса туман ҳокимига камарбаста бўлиб, бундан кейин ҳам бу каби хайрли ишларни давом эттиришни олдимизга мақсад қилиб олдик,- дейди Б.Худойберганов.
Туман ҳокими Хуррам Жураев томонидан молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишини олдини олиш ва аҳолининг барча қатламини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаш бўйича режалар тузиб олинган.
Унутмайлик, биз бир мақсад йўлида бирлашсаккина бир бутун ХАЛҚқа айланамиз. Зеро, “Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир...”
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив