Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ҳозиргача 40та ташкилотда коронавирус аниқланган – Баҳром Алматов

--- 10-апр, 13:409 970

Ўзбекистонда шу вақтгача 19та оилада ва 40та ташкилотда коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Оилалар учун ҳам, ташкилотлар учун ҳам карантин қоидалари жорий қилинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов ҳозирги кунга қадар коронавирус касаллиги аниқланган беморларнинг эпидемиологик маршрутини аниқлаш ишлари ҳақида маълумот берди.
«Касаллик юқтириш ҳолатларини аниқлаш жараёнида коронавирус инфекциясининг ҳозиргача 19та оилада оила аъзолари, қариндош-уруғларга тарқалгани аниқланди», дея қайд этди Баҳром Алматов АОКАда ўтказилган брифингда.
Шунингдек, у 40та ташкилотда вирус юқтириш ҳолатлари кузатилгани, оилалар учун ҳам, ташкилотлар учун ҳам карантин қоидалари жорий қилингани ҳақида маълумот берган.
Агентлик директорининг сўзларига кўра, корхона, ташкилотларда касаллик юқтириш эҳтимоли аниқланса, ходимларни тезлик билан карантинга олиш чоралари кўрилади.
«Ҳозиргача 40та ташкилотда коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган бўлса, улардаги барча ходимлар рўйхати шакллантирилиб, махсус карантин зоналарига 14 кун давомида сақлаш учун юборилган. Карантиндагилар орасида касаллик аниқланадиган бўлса, бемор даволаш учун махсус шифохоналарга юборилади», дея Баҳром Алматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан ташқари, Баҳром Алматов коронавирус аниқланадиган корхона ёки ташкилот дарҳол ёпилиб, дезинфекция ишлари олиб борилишини айтиб ўтди.
«Касаллик аниқланган ходим кимлар билан кўпроқ мулоқотда бўлгани аниқланиб, карантинга олиш ишлари олиб борилади. Агар иш жараёнида бемор билан мулоқотда бўлмаган ходим аниқланса, унга нисбатан карантин жорий қилинмайди.
Шунингдек, ташкилотнинг бошқа биносида ишлаётган ходимлар бўлса, бу каби вазиятларда карантин ташкил қилишда ўша ҳудуддаги эпидемиологлар томонидан ҳолатга баҳо берилади», деди БаҳромАлматов.
Унинг қўшимча қилишича, вирус юқтирганларни имкон борича олдинроқ аниқлаш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам лаборатория таҳлилларини аниқлашда касалликни эрта аниқлаш усулларидан фойдаланилмоқда. Таҳлиллар сифатини аниқлашда эса малакали олимлар ёрдами ҳам қўл келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР