Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев 28-сонли умумий ўрта таълим мактабига борганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Мактабда давомат кўрсаткичининг пастлиги ўқувчиларнинг дарс вақтида ўқув марказларида бўлишини тахмин қилган туман раҳбарининг кейинги манзил тумандаги ўқув марказлари бўлди.
Туман ҳокими Нодир Эркаев ёшларни олий таълим муассасаларига кириш имтихонларига тайёрлашга йўналтирилган туман марказидаги "Шамшод" ҳамда "Сарбон" ўқув марказларида ёшларга яратилган шарт-шароитлар, ўқув маркази мураббийлари томонидан олиб борилаётган ўқув машғулотлари билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг, марказ раҳбарлари ва мураббийлар жамоаси билан суҳбатлашган туман ҳокими ўқувчиларни дарс машғулотларида бўлиши керак бўлган вақтда, ўқув марказларига келишини тартибга олиш ва ўқувчиларни ўз мактабларида дарс машғулотларида иштирок этиши кераклиги хусусида ўзининг тавсияларини берди.
Шунингдек, туман ҳокими Нодир Эркаев туман Халқ таълими мудири Фарҳод Жумановга ўқув маркази раҳбарлари билан бирга, қатъий равишда ўқув марказларининг ўқув графигини мактабларнинг дарс жадвалидан келиб чиқиб, ишлаб чиқиш бўйича ҳамда ўқув марказлари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг давомадини яхшилаш хусусида тегишли кўрсатмалар берди.