Президентимиз раислигида мактаб таълим сифатини яхшилаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев 28-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлди.
Бугун эрта тонгда туман ҳокими Нодир Эркаев туманнинг “Кўктош” маҳалласидаги 28-сон умумий ўрта таълим мактабига борди. Туман раҳбари мактаб кириш дарвозаси олдида дарс соатларига кеч қолиб келаётган ўқувчиларни бирма-бир кутиб олиб улар билан субатлашди.
Дарс соатларига ўқувчиларнинг кеч қолиб келиши оддий ҳол бўлиши мумкин, лекин ўқитувчиларнинг ўз ишига кеч қолиб келишини қандай тушуниш мумкин. Ҳа, бугун 28-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ва ўқтитувчилар мактабнинг кириш дарвозаси олдида турнақатор бўлишди.
Дарс соатлари бошланганлигига 30 дақиқа бўлган, биринчи соат дарс жараёнлари тугаб бораётган бир вақтда, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг кеч қолиб келиши, мактабда ўқувчиларнинг дарс жараёнларига қатнашиши давомат кўрсаткичи 50 фоизга етмаганлигини, мактаб директорининг ўз ишига ўта совуққонлик билан қараганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ўқитувчининг ишга кеч қолиб келиши ва дарс соатларига кеч қолган ўқувчилари олдида изза бўлишини сиз қандай изоҳлайсиз???
Давомат, мактабда ўқувчиларга эътиборни, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар аҳамиятини, ўқитувчиларнинг ўз ишига ёндашувини кўрсатади. Давомат мактабнинг ўриб турган юрагига қиёсланади. Мактабда ўтказилган назорат тадбири давомида туман ҳокими Нодир Эркаев мактабларда давоматни таъминлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. Бирор-бир ўқувчи сабабсиз мактабга келмаса, ўша куни синф раҳбари, директор ўринбосари ва психологдан иборат гуруҳ вазиятга ойдинлик киритиш, дарс қолдириш сабабини ўрганиш, бу борада маҳалла фуқаролар йиғини, ота-оналар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кераклиги таъкидлади.
Шу билан бирга, туман раҳбари ҳар бир мактабда, синфда “алоқа дафтари” юритиш, ўқувчининг одоб-ахлоқидан тортиб, фанларни ўзлаштириши, бўш вақтларида фан ва спорт тўгаракларидаги иштироки ҳамда бу борада эришган натижалари ҳақида ота-оналарига хабар бериб бориш тизимини йўлга қўйиш хусусида туман Халқ таълими бўлими мудирига кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, мактабда давоматни таъминлаш юзасидан IT тенологиялардан фойдаланган ҳолда мактаб “Face control” тизимини жорий қилиш бўйича 10 кун муддатда асосли таклиф киритиш юзасидан Фарход Жумановга кўрсатма берди.
Ўз навбатида туман ҳокими мазкур мактаб директори фаолиятини қониқарсиз баҳолаб, давомат кўрсаткичи пастлиги, ўқитувчи ва ўқувчиларни дарс машғулотларига кеч қолиб кириши ҳамда ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини ўртамиёна олиб бораётганлиги ҳам қаттиқ танқид қилди.
Бундан ташқари, Нодир Эркаев мактаб ҳудудининг тозалиги, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши аҳволини ҳам танқид қилиб, мактабнинг иситиш тизимини ҳам кўздан кечирган ҳолда 6 та иситиш қозонларидан ишламаётган 5 тасини 1 кун муддатда таъмирлаб, ишга тушириш юзасидан Халқ таълими бўлими мудирига топшириқ берди. Туман ҳокими мактабда давоматнинг пастлиги ўқувчиларнинг дарс вақтида ўқув марказларида бўлишини тахмин қилиб, кейинги манзил тумандаги ўқув марказлари бўлди.Бугун эрта тонгда туман ҳокими Нодир Эркаев туманнинг “Кўктош” маҳалласидаги 28-сон умумий ўрта таълим мактабига борди. Туман раҳбари мактаб кириш дарвозаси олдида дарс соатларига кеч қолиб келаётган ўқувчиларни бирма-бир кутиб олиб улар билан субатлашди.
Дарс соатларига ўқувчиларнинг кеч қолиб келиши оддий ҳол бўлиши мумкин, лекин ўқитувчиларнинг ўз ишига кеч қолиб келишини қандай тушуниш мумкин. Ҳа, бугун 28-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ва ўқтитувчилар мактабнинг кириш дарвозаси олдида турнақатор бўлишди.
Дарс соатлари бошланганлигига 30 дақиқа бўлган, биринчи соат дарс жараёнлари тугаб бораётган бир вақтда, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг кеч қолиб келиши, мактабда ўқувчиларнинг дарс жараёнларига қатнашиши давомат кўрсаткичи 50 фоизга етмаганлигини, мактаб директорининг ўз ишига ўта совуққонлик билан қараганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ўқитувчининг ишга кеч қолиб келиши ва дарс соатларига кеч қолган ўқувчилари олдида изза бўлишини сиз қандай изоҳлайсиз???
Давомат, мактабда ўқувчиларга эътиборни, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар аҳамиятини, ўқитувчиларнинг ўз ишига ёндашувини кўрсатади. Давомат мактабнинг ўриб турган юрагига қиёсланади. Мактабда ўтказилган назорат тадбири давомида туман ҳокими Нодир Эркаев мактабларда давоматни таъминлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. Бирор-бир ўқувчи сабабсиз мактабга келмаса, ўша куни синф раҳбари, директор ўринбосари ва психологдан иборат гуруҳ вазиятга ойдинлик киритиш, дарс қолдириш сабабини ўрганиш, бу борада маҳалла фуқаролар йиғини, ота-оналар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кераклиги таъкидлади.
Шу билан бирга, туман раҳбари ҳар бир мактабда, синфда “алоқа дафтари” юритиш, ўқувчининг одоб-ахлоқидан тортиб, фанларни ўзлаштириши, бўш вақтларида фан ва спорт тўгаракларидаги иштироки ҳамда бу борада эришган натижалари ҳақида ота-оналарига хабар бериб бориш тизимини йўлга қўйиш хусусида туман Халқ таълими бўлими мудирига кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, мактабда давоматни таъминлаш юзасидан IT тенологиялардан фойдаланган ҳолда мактаб “Face control” тизимини жорий қилиш бўйича 10 кун муддатда асосли таклиф киритиш юзасидан Фарход Жумановга кўрсатма берди.
Ўз навбатида туман ҳокими мазкур мактаб директори фаолиятини қониқарсиз баҳолаб, давомат кўрсаткичи пастлиги, ўқитувчи ва ўқувчиларни дарс машғулотларига кеч қолиб кириши ҳамда ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини ўртамиёна олиб бораётганлиги ҳам қаттиқ танқид қилди.
Туман ҳокими мактабларда таълим сифатини ошириш, давомат кўрсаткичлари, ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини олиб бориш жараёнлари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмуни ўтказишлари хусусида мактабларда олиб борилаётган ишларни ўрганишда давом этади.