Хабарингиз бор, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, педагог кадрларнинг ўз устида мунтаззам ишлаши ва дарс машғулотларини қай даражада олиб бораётганлигини билиш мақсадида мактабларда бўлиб, дарс жараёнларида иштирок этмоқда.
Бугун туман раҳбари 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди. Мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишган туман раҳбари янги ўқув йили бошида мактабда ўқув йилига тайёргарлик ишларини етарли даражада ташкил этилмаганлиги, ободонлаштириш ишларини яхши йўлга қўймаганлиги учун мактаб директорини танқид қилди.
Шунингдек, туман раҳбари ўқитувчилар билан бўлган суҳбати давомида мактабнинг ўқитувчилар жамоаси ўртасида турли тушунмовчиликлар мавжудлиги ва бу камчиликларга йўл қўйганлиги учун мактабнинг масъул раҳбарлари фаолиятини танқид қилди.
Туман ҳокими мактабдаги мавжуд камчиликларни қисқа вақт ичида бартараф этиш хусусида яъни, мактаб ҳовлисини темир панжара билан ўраш ва дарвоза ўрнатиш, мактаб ҳовлисини кадастр ҳужжатларни тайёрлаш тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановга ҳамда туман Молия бўлими мудири Шамсиддин Махматқуловга мактабнинг моливий ҳолатини ўрганиш хусусида кўрсатмалар берди.