Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ НОДИР ХУДОЙБЕРДИЕВИЧ ЭРКАЕВ 3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

yangiliklar 03-дек, 12:059 347

Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар!
Қадрли дўстлар !
Бугун ушбу даргоҳда Сизлар билан учрашиб, дийдорлашиб, бугунги кунимиз, эртанги истиқболли режаларимиз ҳақида суҳбатлашиш, Сизларнинг орзу-умидларингиз, интилиш ва мақсадларингизни кўриш, бугунги қувончли кунингизга шерик бўлиш менга жуда катта мамнуният бағишлайди.
Инсон бу дунёга, энг аввало, бахтли яшаш учун келади. Бироқ, ўз эзгу мақсадларини дилга жо қилиб, уларнинг рўёби учун курашиб яшаш, бор куч ва иродаси, тафаккурини ана шу мақсад йўлида сафарбар этиш, кучли ижтимоий масъулият туйғуси билан яшаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.
Шу маънода, Яратган ато этган тафаккурни, ботиний куч-қудратини ана шу эзгу йўлда сарфлаб, диёримизнинг гуллаб-яшнаши, янада тараққий топиши йўлида сидқидилдан ҳисса қўшиб келаётган Сиз каби енгилмас ирода соҳибларининг жасорат ва матонати барчамиз учун ҳамиша ибрат бўлиб келади, десак ҳақ гапни айтган бўламиз.
Эътиборлиси, мамлакатимизда имконияти чекланган кишиларга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, имкон даражасида меҳнатга жалб этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида иштирок этишларига эришиш ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.
Халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ва бағрикенглик билан, Сиз азизларнинг муҳим ҳаётий эҳтиёж ва талабларингизга алоҳида эътибор қаратишни биз ўз олидимиздаги энг катта вазифа деб ҳисоблаймиз. Тақдирнинг ҳар қандай зарбаларига муносиб жавоб бериб, куч ва иродасига таяниб, фақат эзгулик йўлида олға интиладиган инсонларга далда бўлиш, уларнинг ёнида туриш, ҳаётини мазмунли қилишга, умрини узайтиришга қўлимиздан келганича ҳисса қўшиш, уларга нафақат мана шундай байрам кунларида, балки ҳар куни, ҳар соатда ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатиш барчамиз учун, авваламбор, раҳбарлар учун ҳам қарз, ҳам фарз эканини унутмаслигимиз керак.
Азиз дўстлар!
Бугунги шукуҳли сананинг ҳар гал мамлакатимизда кенг нишонланадиган қутлуғ байрам, халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафаларида нишонланишида ҳам қандайдир бир рамзий уйғунлик бўлса керак.
Негаки, Бош Қомусимиз, энг аввало, инсон ҳуқуқлари, унинг ҳаққоний манфаатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Жумладан, Конституциямизнинг 13-моддасида “...инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати, бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”, деб белгилаб қўйилган.
Хусусан, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишлар замирида ана шу умуминсоний тамойиллар мужассам.
Ушбу тамойилларнинг амалда таъминланиши инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳаётий ифодасидир. Худди шунингдек, мамлакатимизда, хусусан, туманимизда аҳолига, жумладан, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик асоси ҳам мана шундай қомусий кафолатлар замирига қурилган.
Агар бир-икки мисолларга мурожаат қилиш жоиз бўлса, айтиш мумкинки, шу йилнинг ўзида бюджет маблағлари, ҳомий ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида жисмоний имкониятлари чекланган фуқароларимиз 75 дона аравача, 45 га яқин эшитиш аппаратлари, кўплаб таянч ва ҳаракат жиҳозлари билан таъминландилар. Шунингдек, 49 нафардан зиёд мурожаат қилувчиларга протез-ортопедия мосламалари етказиб берилди. Бундан ташқари бюджет маблағлари, ҳомий ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг 31 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди.
Шунингдек, пенсионер, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг 4213 нафарига туман, 439 нафарига имтиёзли ордер асосида вилоят ва 152 нафарига республика миқёсидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда 220 нафарига санаторийларга даволаниш учун йўлланмалар берилди. Ўйлайманки, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларимиз бундан буён ҳам кўлам ва мунтазамлик касб этиб бораверади.
Қадрли меҳмонлар!
Биз, барчамиз бу ҳаётни эъзозлаб, умрини беназир неъмат билиб, ҳамиша яхшиликка юзланиб, ўз мақсад ва муддаолари йўлида интилиб, шукроналик билан яшаётган Сиз азизларга юксак ҳурмат ва эҳтиромимизни билдиришдан бениҳоя мамнунмиз.
Фурсатда фойдаланиб, бугунги шукуҳли сана билан яна бир карра қутлар эканмиз, барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, баркамол куч-қувват, енгилмас ирода ёр бўлишини тилаймиз.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR