Чироқчи тумани ҳокими Х.А.Джураевнинг 8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан туманимиз хотин-қизларига
ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, мунис ва муҳтарама онахонлар!
Қадрли опа-сингиллар!
Шу кунларда барчамиз она диёримизга гўзал ва бетакрор кўклам элчиси сифатида кириб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамини кўтаринки кайфият, шоду-хуррамлик билан кенг нишонламоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва сизлар орқали барча онажонларимизни, азиз опа-сингилларимизни, дилбар қизларимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман. 8 март – Хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Негаки, табиатнинг уйғониши, яратувчанлик ва гўзаллик ўзгача тароват, мафтункорлик кашф этиши ушбу байрам билан бошланади. Шу маънода, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.Дарҳақиқат, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни аёлларсиз асло тасаввур этаолмаймиз. Зеро, муҳтарама аёлларимиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланади.

Муҳтарам Юртбошимизнинг: “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.”, деган пурмаъно сўзлари Сиз азиз аёлларимизга бўлган чексиз ҳурмат ва эътиборнинг амалий намунасидир.
Эътироф этиш керакки, бу йил мамлакатимизда том маънода ҳақиқий хотин-қизлар йили бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш борасида амалга оширилаётган улкан ишлар самарасида аёлларимиз барча жабҳада ҳавас қилса арзигулик натижаларга эришмоқда.
Жамият тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган аёлларимизнинг меҳнатлари эса ҳамиша давлатимиз эътиборидадир. Шу ўринда, биргина ўтган йили 14 нафар чироқчилик ёш умидли спортчиларимиз турли даражадаги спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди. Улар орасида Холида Номозова, Ирода Исмоилова, Дурдона Жовлиевалар спортнинг шахмат тури бўйича Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида муносиб иштирок этишди. Чироқчи тумани иқтидорли ёш спортчиларни тарбиялайдиган катта мактабга айланди десак асло муболаға қилмаган бўламиз. Ўтган йиллар давомида туманимиз хотин-қизларининг турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланганини фахр билан эътироф этсак арзийди. Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан хотин-қизлар байрами арафасида бир гуруҳ аёлларимизнинг давлат мукофотлари билан тақдирланаётгани юртимизда аёлга бўлган эътибор ва эъзознинг ёрқин ифодаси бўлди.
Вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган, шу фусункор баҳордек ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бахш этиб турган аёлларимиз бор экан, хонадонларимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар ҳеч қачон аримайди.

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сизларни ва сизлар орқали барча туманимиз хотин-қизларини, дилбар аёл-ларимизни яна бир бор қутлуғ байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу-барака тилайман.