Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР УЙ-ЖОЙИ ТАЪМИРЛАБ БЕРИЛМОҚДА

--- 22-ноя, 15:509 1 940
Чироқчида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг уй-жойи таъмирлаб берилмоқда. Чироқчи туманида ногиронлиги бўлган боқувчиси йўқ кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 
Буни туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ғанишер Караманов бошчилигида сектор ҳудудида олиб борилаётган амалий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Сектор раҳбари ташаббуси билан жорий йил давомида сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 7 кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг уй-жойи таъмирланиб фойдаланишга топширилган бўлса, йил якунигача яна 15 та хонадонларни таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, ҳомийлар ҳисобидан 2 та оилага янгидан уй-жой қуриб берилияпти. Мазкур қурилиш ишларини бажариш учун Ғанишер Карманов ташаббуси билан 2 та қурилиш бригадаси ташкил этилган.
Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳиблари дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Август 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
INTERAKTIV XIZMATLAR