Чироқчи тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган 51 нафар тумандошларимизга Президентимиз Фармонларига кўра, “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топшириш маросими бўлиб ўтди.
Эсдалик нишонларни Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.
Эсдалик нишонларни Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.
“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари ўз эгаларига топшириш маросимида жорий йилнинг 27-28-октябрь кунлари Туркистон санъат саройида Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилари Республика танлови ғолиби ва “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони соҳиби Қайтмасбек Ахмедовнинг ўрнига унинг отаси Ориф Турдиев Ахмедович “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини қабул қилиб олган. Маросимдаги ушбу дақиқаларни кузатиб борган ва телефон камерасига тасвирга олган табдир иштирокчилари мазкур вазиятни нотўғри талқин қилишган.
Президентимизнинг "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармонига кўра, турли соҳалар ривожи учун муносиб ҳисса қўшаётган фаоллар "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини билан тақдирланиши белгиланган.