Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ҲОКИМ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

yangiliklar 13-дек, 11:489 468
Президентимиз раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган  видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Анвар Аминов, туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановлар туман марказидаги 2- ва 4-сонли умумтаълим мактабларида бўлишди.
Туман ҳокими Нодир Эркаев ўқитувчилар билан бўлган суҳбати давомида таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини кўтариш учун  ўз устида янада кўпроқ ишлаши, ёшларни ватанпарвар, билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялашда бор куч ва ғайратини сафарбар қилиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт ва санъат тўгаракларини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб директорлари ва ўқитувчиларга ўзининг тавсияларини берди. 
Ўз навбатида туман ҳокими мазкур мактаб директорлари фаолиятини қониқарсиз баҳолаб, давомат кўрсаткичи пастлиги, ўқувчиларни дарс машғулотларига кеч қолиб кириши ва  ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини ўртамиёна олиб бораётганлигини қаттиқ танқид қилди.
Туман ҳокими ҳар икки мактабда ўқувчилар билан синф парталарида ўттириб дарс машғулотларида иштирок этди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР