Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ТАНҚИДГА УЧРАЁТГАН МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ

yangiliklar 17-ноя, 13:009 798
Туман ҳокими мактабларда таълим сифатини ошириш, давомат кўрсаткичлари, ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини олиб бориш жараёнлари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари хусусида ҳар куни эрталабдан мактабларга бориб, ҳақиқий ҳолат билан танишмоқда. 
Бугун туман раҳбари "Янгиқурилиш" маҳалласидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабига борди. Тонги соат 08:00да мактабнинг кириш дарвозаси олдига борган туман ҳокими Нодир Эркаев 1-соат дарс машғулотлари бошланишигача бўлган вақт оралиғида ўқувчилар ва ўқтитувчиларнинг мактабга кириб келишини кузатиб турди. Соат 08:30 да биринчи соат дарс машғулотларига кириш қўнғироғи жаранг сочгандан сўнг туман раҳбари дарс машғулотларига кеч қолиб келаётган ўқувчиларни бирма-бир кутиб олишни бошлади. 
Буни қарангки, 30-сонли мактабда ҳам оз эмас қарийиб 100 нафарга яқин ўқувчилар дарс машғулотларига кеч қолиб, мактаб дарвозаси олдида тўпланишди. 
Ҳатто, айрим ўқувчилар мактабда туман ҳоким раҳбарлигида ўтказилаётган давомат ва назорат тадбирларидан хабар топиб, мактабга яқин қолганда юришдан тўхтаб, вазиятни кузата бошлашди. Ўқувчиларнинг мактабга кеч қолиб келишини танқид қилиб, мактаб директори ва Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановга танбеҳ бераётган бир вақтда мактаб ўқитувчиси ҳам ўқувчилари қаторидан жой олди. Ҳа, мураббийлар ҳам кеч қолиши мумкин...
Давомат, мактабда ўқувчиларга эътиборни, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар аҳамиятини, ўқитувчиларнинг ўз ишига ёндашувини кўрсатади. Давомат мактабнинг ўриб турган юрагига қиёсланади. Мактабда ўтказилган назорат тадбири давомида туман ҳокими Нодир Эркаев мактабларда давоматни таъминлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. 
Бирор-бир ўқувчи сабабсиз мактабга келмаса, ўша куни синф раҳбари, директор ўринбосари ва психологдан иборат гуруҳ вазиятга ойдинлик киритиш, дарс қолдириш сабабини ўрганиш, бу борада маҳалла фуқаролар йиғини, ота-оналар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кераклиги таъкидлади.
Шундан сўнг, туман раҳбари мактабнинг юқори синф ўқувчилари таҳсил олаётган синфхоналарга бирин-кетин кириб, ўқувчилар ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ачинарлиси, туман раҳбари ва ўқувчилар ўртасидан бўлган суҳбатлар давомида саноқлигина ўқувчилар ўтилган дарс машғулотлари ҳақида ўз тушунчаларини айтишган бўлса, айрим ўқувчилар дарс машғулотларида иштирок этмаганлигини айтишдан ҳам тап тортишмади. Бундан кўринадики, мактабда таълим-тарбия жараёни ўзига яраша. Бўлаётган танқидлардан тегишли хулоса чиқармас эканмиз, биз келажак авлод эгаларини комил инсонлар бўлиб, вояга етишига ериша олмаймиз...
Бундан ташқари, Нодир Эркаев мактаб ҳудудининг тозалиги, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши аҳволини ҳам танқид қилиб, мактабнинг иситиш тизимини ҳам кўздан кечирган ҳолда иситиш қозонларини 1 кун муддатда таъмирлаб, ишга тушириш юзасидан Халқ таълими бўлими мудирига топшириқ берди.
Биз устоз ва мураббийларни танқид қилиш фикридан йироқмиз. Лекин, уларни юзига кузгу тутиб, йўл қўйилаётган камчиликларни кўрсатишда давом этамиз. Туман ҳокими мактабларда таълим сифатини ошириш, давомат кўрсаткичлари, ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини олиб бориш жараёнлари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари хусусида мактабларда олиб борилаётган ишларни ўрганишда давом этади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR