Республика Маънавият-маърифат маркази вилояти бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида чироқчилик таниқли шоир, адиб, таржимон, журналист Ўроз Ҳайдар таваллудининг 65 йиллигига бағишланган ижодий кеча ўтказилди.
Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар Ўроз Ҳайдарнинг ижодий изланишлари, бугунги адабий жараёнда ёш ижодкорлар иштироки бўйича ўз фикрларини билдирди.
Тадбир якунида Ўроз Ҳайдарнинг келгуси ижодий ишларига мувоффақиятлар, янги зафарлар тилаб, таниқли шоир, адиб, таржимон, журналистнинг елкасига ўзбекони тўн ёпилди. Кечага йиғилганлар халқ ардоғидаги шоир Ўроз Ҳайдарни самимий қутлашди, адиб ҳақида илиқ сўзлар айтилди.