Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН...

murojaatlar 17-июл, 09:479 1 225

Бугунги кунда депутатлар халқ ва ҳукумат ўртасидаги уларни боғлаб турувчи кўприк, десак муболаға бўлмайди. Улар эндиликда чин маънода халқ вакиллари эканликларини амалда намоён этмоқдалар. Ташаббускор, юрагида ўти бор, одамлар дарду ташвиши билан юрадиган кўплаб ана шундай фидойилар саъй-ҳаракати ўлароқ, кўплаб лойиҳалар амалиётга тадбиқ этилиб, яна қанчадан-қанча муаммолар ҳал қилиниб келинмоқда.Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП партияси аъзоси Фарход Элмуродовнинг аралашуви билан аҳолини қийнаб келаётган бир муаммо ўз ечимини топди. Туман марказидаги Чироқчи маҳалласи, Чироқчи кўчаси  2-қаторда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига  сув қувурлари  тортилган бўлсада, мазкур  сув қувурлари асосий  оқова сув тармоғига уланмаганлиги  натижасида ахоли анча йиллардан буён  ичимлик сувини тошиб ичишар эди. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат асосида депутат Ф.Элмуродов тегишли ташкилотларга сўровнома юборди. Мазкур мурожаат юзасидан Қашқадарё вилоят “Сувоқова” ДУК Чироқчи филиали раҳбарига депутат сўрови юборган депутат токи аҳолини қийнаб келаётган муаммога ечим топмагунча ҳаракатдан тўхтамади. Алалоқибат, мутасадди ташкилот вакиллари муаммога эътибор қаратишди. “Сувоқова” ДУК Чироқчи филиали инженери Н.Ниёзов ва филиал ишчилари Қ.Жўраев, Э.Қўзиев ва Д.Қурбоновлар  Чироқчи маҳалласидан ўтувчи сув тармоғини таъмирлаб, аҳоли хонадонларига сув чиқариб берди. 
Шундай инсонлар борки, улар ўз меҳнати билан юртимиз фаровонлиги, ободлигига қалб қўрини бағишлайди. Бу албатта, депутатлар. Халқ ва ҳокимят ўртасида уларни бир-бирига боғлашга хизмат қилувчи фидоийлар борки, муаммолар ўз ечимни топади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR