Ёшлар муаммоларини ўрганиш ҳар бир даврнинг энг муҳим масаласи сифатида қаралиб келинган ва бу жараён бугун ўзининг янги ривожланиш даврини бошидан ўтказмоқда.
Айниқса, ёшлар бандлиги ва бу орқали уларнинг даромад топишларини таъминлаш борасида сўнгги йилларда давлатимиз томонидан қатор амалий чоралар олиб борилмоқда. Аммо, бу борада талай муаммолар ҳам борки, уларни ҳал этиш бўйича масъул идора вакилларининг жонбозлиги ва ватанпарварлиги бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.
Шу маънода айни кунларда Чироқчи туманида мутасадди раҳбарлар томонидан ёшларнинг муаммолари тизимли ўрганилмоқда. Яқинда туман ҳокими Нодир Эркаев ва туман прокурори Баҳодир Худойқуловлар Жар маданият марказида ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан юзма-юз мулоқот қилишган эди.
Мулоқот чоғида беш нафар қўлида гулдек ҳунари бор, ишсиз ёшларга тикувчилик машинкаси ажратилиши белгилан эди. Бугун эса ваъда қилинган замонавий тикув машинкаларини ёшларга туман ҳокими Нодир Эркаев топширилди.