Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!

--- 26-июн, 10:289 1 754

Ҳаммага маълумки 2020 йил 20 февралъ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 104-сонли қарори қабўл қилинди,унда   “Ташқи реклама бозорларни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори бўйича реклама бозорларини тартибга солиш соғасидаги вазифаларни амалий ижросини таъминлаш доирасида давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар Чироқчи туманимизда ҳам амалга оширилмоқда.  Жумладан туманимиз кўчаларини сон-саноқсиз реклама ва эълонлар, жаронгдор савдо дўконлар номи пештахталари, кундан-кун чирой очиб бораётган туманимиз кўчаларини   безаб тургани, албатта кўзни қувонтиради.Бироқ бази тадбиркорларимиз томонидан реклама ва эълонлар пештахталаридаги,баннер ёзувлардаги йўл қуйилаётган имло хатолар,чет тилларида тушуниб-тушунмай берилаётган савдо ва ҳизмат дуконлари номлари дилни ҳира тортишга мажбўр қилади....
“Наҳотки, миллийгимизга ҳос ва мос,ўзбек тилида битилган жарангдор ном бериш; шунчалик бизга қийинчалик   туғдираётган бўлса?!”-деб уйга толади киши.
Афсуслар билан айтиш керакки, бутун дунёга танилган чет эл фирма брендлари - “Коко-Кола”, ”Пепси”, “Гранд”, ”Queen”, ”NAMOUR”, “SUPREME”,”MAGICAL” каби сўзлар туманимизнинг  кўпгина савдо ва ҳизмат курсатиш дўконларининг пешлавҳаларида зарҳал  ҳарфлар билан битилиб, безатиб турибди ва бу яхши албатта.
Лекин  шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади: Бу каби дунё миқёсида танилган фирма брендларининг маъноси нимани  англатади ва бу сўзлар маъноси, бизнинг ўзбек менталитетимизга тўғри келадими?.
Аксарият бу каби бренд сўзлар ҳеч қандай маънога эга эмас, улар шунчаки жарангдор бўлгани учун танланган.Бизнинг миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизда эса, ҳар бир қуйилаётган номга, алоҳида эътибор қаратилган,хох у  шахс ёки жой номи бўлишидан қатъий назар. Шундай экан, ҳеч бир тадбиркорнинг ўз брендини танлаш имкониятини чекламаган ҳолда,шуни таъкидламоқчи эдимки: Биз улуғ халқ фарзандларимиз! Бизнинг буюк аждодларимиз номлари билан қанча фаҳрлансак шунча камдир.Хўш,нимага энди биз шундай буюк тарих ва меросга эга бўла туриб,ўз юртимизда,ўз уйимизда, бизга ёт бўлган, хатто маъносини билмайдиган, тилимизга ёт бегона сўзлар забонимиздан тушмайди?!. Камига шу ёт сўзларни туманимиз, ҳатто қишлоқлармиздаги кичик дўкончаларнинг “пешонасига” гуёки, ҳинд аёлларининг пешонасига қўйилган синдур каби “безаб” турибди. Бир уйлаб кўринг, биз бу билан миллий бойлигимиз она тилимизга бўлган ҳурматимизни қай даражада эканлигини, ютимизга ташриф буюриётган   меҳмонларига намоён этмоқдамиз.Ва энг ачинарлиси шундаки,биз ўсиб келаётган ёш авлодларимизга қандай  “ибрат мактаби” ва қандай “месос” қолдирмоқдамиз.?! 
Улардан эртга ўзбекона ҳурмат ва илтифот таълаб қилишга ҳаққимиз қолаётганмикан ва бу билан  ўз илдизимизга,ўз қулимиз билан   болта ўраётганимизни қачон тушуниб етамиз...?!  
Бу мавзуга яна қайтамиз...!

Рисолат Номозова, 
Чироқчи тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини  ошириш,давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR