Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Зойир Мирзаев Қашқадарёда ресторан ва кафеларга чекланган мижозлар билан ишлашга рухсат берилишини сўради

--- 06-май, 08:279 1 095

Президент Шавкат Мирзиёев 24 апрелдаги видеоселекторда Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш бўйича кўрсатма берган эди.

Шунга асосан, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматидан маълум қилишларича, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Республика махсус комиссиясига қуйидаги таклифлар билан чиққан:
  • вилоятдаги ички назорат масканларини қисқартириш;
  • қурилиш материаллари савдоси дўконлари, қурилиш-монтаж ишлари, ресторан ва кафеларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда чекланган мижозлар билан ишлашига рухсат бериш;
  • очиқ ва сунъий қопламали ўйингоҳларда (кийиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳолда) спорт билан шуғулланишга рухсат бериш;
  • фуқароларнинг мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишига рухсат бериш.
Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси бу таклифларни маъқулласа, бу ҳақда расмий равишда эълон қилинади.
Маълумот учун, 5 май куни Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар эпидемиологик вазиятга қараб «яшил», «сариқ» ва «қизил» ҳудудларга ажратилиши маълум қилинди.
Шунингдек, тез орада барча транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиши, ўнга яқин фаолият турлари қайта очилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, театр, концерт ва спорт заллари, тўйхоналар, жамоат транспорти бўйича чекловлар сақлаб қолинади.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда коронавирус аниқланган 6 беморнинг барчаси соғайиб чиққан (улардан 5 нафари – бир оила аъзолари). Шунингдек, Жиззах ва Навоий вилоятларида ҳам Covid-19’га чалинган барча беморлар тузалган.
24 апрелдаги видеоселекторда Қашқадарёдаги 11 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари кескин камайгани таъкидланган эди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Июль 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR