Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Болаларга беринг дунёни

yangiliklar 01-июн, 18:309 222
Инсон умрининг кўрки ва мазмуни фарзанддир. Жажжи ва қалби беғубор болажонларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, турли хуружлардан асраш, уларга таълим-тарбия бериш катталарнинг муқаддас бурчи ҳисобланади.
Ўзбек халқи азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 

Бугун туманнинг "Наврўз" маҳалласида маҳалла аҳолиси ташаббуси билан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Болаларга беринг дунёни!" шиори остида хайрия байрам тадбири ўтказилди. 

Байрам тадбирига маҳалланинг каттаю-кичиги жам бўлишди. Хайрия тадбирида ташкилотчилар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим болаларга байрам совғалари топширилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Нодир Эркаев наврўзликларни байрам билан қутлади ва 5 нафар эҳтиёжманд, ота-она қарамоғидан муҳрум бўлган болажонларга совғалар туҳфа этди.



Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

✍️Рисолат Номозова,
Туман ҳокимлиги, Болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири.



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR