Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОВРИНИ УЧУН КЎРИК ТАНЛОВИ ЧИРОҚЧИДА ЎТКАЗИЛДИ

yangiliklar 30-ноя, 15:459 271
Юртимиз келажагимиз бўлган ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик замирида Ватан равнақини, унинг порлоқ истиқболини таъминлашдек улуғ мақсад ётади. Хусусан, мамлакатимизда ёш авлодни, айниқса, ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камол топишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига асосан ташкил этилган “Баркамол авлод” болалар мактаблари ўқувчи-ёшларнинг иқтидор ва истеъдодларини янада юксалтиришда, интеллектуал салоҳиятини оширишда, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида яқиндан ёрдам бермоқда.
Бу борада вилоятимизда Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини янада ошириш, ўқувчи ёшларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш, интеллектуал баркамол авлодни тарбиялаш мақсадига қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун Чироқчи туманида ўтказилди.  “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ёғоч ўймакорлиги”, “Либослар дизайни”,  “Ёш архитектор”лар ўртасида "Халқ таълими соврини" учун ўтказилган кўрик-танловининг вилоят босқичида вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан келган иқтидорли ўқувчилар юқоридаги йўналишлар бўйича ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Тадбирда туман ҳокими Нодир Эркаев, вилоят  “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Зафар Қобилов, туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановлар ҳамда вилоятимиздаги “Баркамол авлод” болалар мактаблар вакиллари иштирок этишди.
Жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол ёш авлодни тарбиялаш ҳамда вояга етказиш учун вилоятимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР