ЧИРОҚЧИ тумани аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига электр энергияси етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш мақсадида маҳллий бюджет маблағлари ҳисобидан яна 7 дон 100 КвА бўлган трансформаторлар олиб келинди.
Туман Ободонлаштириш бошқармасига олиб келинган трансформаторлар катта юкланишлар билан ишлаётган мавжуд трансформаторлар юкини енгиллаштириш ва истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев Ободонлаштириш бошқармасида маҳалла раислари ҳамда фаоллари билан учрашиб, аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида олиб келинган трансформаторлар туманнинг "Наврўз", "Бешбулоқ", "Гулобод", "Лангар", "Ўзбекистон", "Зарбдор" ва "Олмазор" маҳаллаларида электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида ўрнатилишини таъкидлади.
-Берилган ваъдалар бажарилмоқда, - дейди бешбулоқлик Бекназар Жўралов. -Ҳоким қабулига борганимизда қишлоғимизнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларини кўтарган эдик. Трансформатор юкламасини камайтириш ва янги транформатор ўрнатиш, йўлларни таъмирлаш хусусида қилган мурожаатимиз ўз ечимини топди. Қишлоғимиз йўллари тупроқ йўлдан тош йўлга айлантирилди. Мана бугун янги трансформаторлик ҳам бўлдик. Мана шундай аҳоли муаммоларнига ечим топаётган туман ва вилоят ҳокимига, аввало Президентимизга раҳмат.
Малълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври давомида 33 дон трансформаторлар маҳаллий бюджет ҳисобидан харид қилиниб, итеъмолчиларга сифатли электр энергияси ерказиб бериш йўл қўйилди. Тез кунларда яна 10 дона трансформаторлар олиб келинади.