Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

БОЛСУВОР МАҲАЛЛАСИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

yangiliklar 20-сен, 14:319 531
Бугун туманнинг 4-сектор ҳудудидаги "Болсувор" маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан туман ДСИ бошлиғи Ғ.Караманов яқиндан танишиб, қилиниши керак бўлган ишларни сифатли ва белгиланган тартибда амалга оширилиши хусусида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Чироқчи тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан туманнинг "Болсувор" маҳалласи аҳолисини меъёр даражасидаги электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудга қўшимча равишда куввати 250 кВА бўлган янги типидаги трансформатор пункти ўрнатилиб, монтаж ишлари амалга оширилмоқда. 
Шунингдек, 55 дона мустаҳкам темир-бетон таянч қурилди ва 2 километр 450 метр узунликдаги 0,4 кВли ҳаво тармоқлари янгиланиб, замонавий СИП кабеллари тортилмоқда.

Натижада юқорида кўрсатилган манзилда истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабининг қондирилишига эришилди. Хонадонларда ўрнатилган “ақлли ҳисоблагич”лар электр энергияси таъминотининг меъёр даражасида эканлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарори доирасида тизхимли ишлар амалга оширилди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR