Аҳоли мурожаатларига ечим топиш учун жой ва манзил талаб этилмайди. Энг муҳими мурожаатларга вақтида ечим топишдир. Бугун раҳбарлар кабинетда эмас халқ орасида маҳаллабай, хонадонбай тамойили асосида аҳоли муаммоларига ечим излашмоқда.
Туман ҳокими Нодир Эркаев маҳаллабай тамойили асосида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга эчим топиш мақсадида "Уйшун" маҳалласида хонадонбай юриш тамойили асосида фуқаролар хонадонига кириб борди.
Фуқаролар билан ўтказилган учрашувлар давомида уларни қийнаб келаётган муаммолари тингланди, камчиликлари муҳокама қилинди. Шунингдек, туман раҳбари мол-мулк солиқларидан қарздорлиги бўлган фуқароларга ўз вақтида солиқ қарзларини тўлашлари хусусида тегишли тавсиялар берди.
Дарҳақиқат қадимдан ҳам хазинанинг асосий қисми солиқлар ҳисобидан тўлдирилиши барчамизга маълум. Афсуски, айрим фуқаролар ва тадбиркорлар солиқларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солишади. Ахир иш ҳақи, стипендия, пенсия, нафақа ва бошқа барча ижтимоий тўловлар солиқлардан шаклланган бюджет маблағлари ҳисобидан тўлдириладику.
Мажбурий ундирув нафақат қулоққа, балки қарздорнинг ўзига ҳам оғир ботади. Солиқ кодексида муддатида тўланмаган ёки солиқ сўммасининг тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун устама ҳисобланиши ва мажбурий ундирилишини барчамизга маълум.