Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповнинг туман аҳолисига мурожаати

yangiliklar / murojaatlar 08-ноя, 12:309 867
Чироқчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Юсупов Файзулла Якубовичнинг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва жиноятчиликни камайтириш бўйича маҳалла фаолларига
МУРОЖААТИ 
Ассалому алайкум ҳурматли фаоллар!

Хабарингиз бор, жорий йил 24 октябр куни Давлатимиз Раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда ҳар бир раҳбар, жумладан туман ҳокимлари олдига муҳим вазифаларни амалга ошириш топшириғи берилди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мен сизларга йил якунига қадар туманда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳисобот берсам.
Туманда 59та маҳаллада 263минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Ишсизлар сони 6,4 минг нафарни (ишсизлик даражаси – 8,0фоиз), хорижга ишлашга кетганлар8,4минг нафарни, камбағал оилалар сони 13,9 мингтани ташкил қилади.
Президентимиз яратиб берилган маҳаллабай ишлаш тизими ўз натижасини бераётганлигининг гувоҳи бўлаяпмиз. 
Йил бошида ҳар бир туманда камида 100млн. доллар миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш вазифасини белгилаб берилган.
Жорий йилда Чироқчи туманида 89,2млн. долларлик 91та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган ва бугунги кунга қадар 38,4 млн. долларлик 54та лойиҳалар амалга оширилган.
Туманнинг барча имконият ва захираларни таҳлил қилиб, белгилаб олинган режани қайта кўриб чиқдик ва умумий қиймати 212млн долларлик 16та лойиҳалар шакллантирдик. Шундан, жорий йил якунига қадар 7та лойиҳаларда 107млн долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилади. 
Биринчидан, туманда 145млн. тонна марганец, 40млн. м3 кварц, кремний ва дала шпати каби табиий бойликлари мавжуд.
Ушбу табиий бойликлардан самарали фойдаланган ҳолда янги лойиҳалар устида ишланябди.
“Alpha Mining Group-Asia” МЧЖ томонидан қиймати 11млн долларлик марганец рудасини қазиб олиш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси. Иш ўрни - 100та;
Умуман жорий йил якуни билан янги саноат корхоналарини ишга тушириш ҳисобига қўшимча 56 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 667 млрд. сўмни ташкил этади ва ўтган йилга нисбатан 118 фоиз ўсишга эришилади. 
Иккинчидан, мавжуд саноат зоналаридаги 2,8млн долларлик 9та янги лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 230та иш ўринлари яратилади.
Учинчидан, туманда 500 гектар ер майдонларида йилига 104минг тонна мева-сабзавот ва 68 минг тонна узум етиштирилади. Ҳосилнинг йилига ўртача 14 минг тоннаси экспортга йўналтирилади.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бошқа имкониятлардан тўла фойдаланиш эвазига йил якунига қадар
 2700 нафар ишсизларнинг доимий бандлиги таъминланади ва йил якунига бориб, ишсизлар сони 3700 нафарни ва ишсизлик даражаси 4,7 фоизни ташкил этади. 
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, биринчи навбатда, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича 2 977 тонна (картошка – 989тонна, пиёз – 491тонна, сабзи – 989тонна, гуруч – 508 тонна) ҳамда 10,8 минг тонна кўмир ва 4,7 тонна суюлтирилган газ захираси яратилади;
Жорий йилда электр энергия истеъмоли прогнози 180 млн. кВт соат бўлиб, шундан 54 млн. кВт соат ёки 30 фоизини иқтисод қилишимиз лозим.
Тармоқларда йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида 137 км электр тармоқлари ҳамда 68 та трансформаторлар жорий ва мукаммал таъмирланди; 
дастурлар доирасида 33,1 км тармоқ ва 12 та трансформаторлар қурилди; 
йил якунига қадар 17,6 км тармоқ ва 10 та трансформаторлар қурилади.
- ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ҳонадонларига жами 1,3 мВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди. (режа 3,7 мВт).
Электр энергия таъминотини яхшилаш бўйича туманда қўшимча 14 та трансформатор ўрнатилади, 721 дона бетон устун, 17,9 км ҳаво линяси тортилади 22 км ички йўллар асфалтлаштирилади, 56,2 км йўллар ҳашар йўли билан шағаллаштирилади, 3 та МФЙда сув иншоатлари қурилади ва 1 та янги ОШП биноси қурилиш ишлари якунланади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR