Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Сўнги пушаймон, ўзинга душман...

yangiliklar 20-ноя, 19:309 205
Жорий йилнинг 29 октябрь куни "Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори" масъулияти чекланган жамиятида "Тозалик ва санитария куни" тадбирлари бозор маъмурияти томонидан ўтказилаётганлиги ва бозор ишламаётганлигидан фойдаланиб, ёнғин хавфсизлиги йўлагида бозор ҳудудида савдо-сотиқ фаолияти билан шуғулланувчи 1996 йилда туғилган фуқаро Э. А. ва унинг турмуш ўртоғи Н. М. ҳамда яқин қариндошлари Д. З. лар томонидан ўзбошимчалик билан савдо растасини қуриш ишлари олиб бораётганлиги маълум бўлди. 

Ўрганишлар давомида бозор назоратчиси Ш. М. томонидан ноқонуний савдо растаси қураётган Э. А га ушбу қилаётган ҳаракати қонунга хилоф эканлиги тушунтирилади. Лекин Э. А. ва унинг турмуш ўртоғи Н. М. бозор назоратчиси Ш. М. нинг қонуний тушунтиришларига парво қилмай, ўз ҳаркатида давом этган. Натижада МЧЖ назоратчиси Ш. М. ва Э. А. ўртасида ўзаро келишмовчиликлар юзага келган.

Мазкур ҳолатни олдини олиш мақсадида МЧЖ раиси И. И. томонидан ИИБ нинг 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиниб, ИИБ ходимлари жалб этилган. ИИБ ходимлари ҳолатга аралашиб, ҳар икки томонни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Лекин Э. А. ва унинг яқин қариндошлари ИИБ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатишган. 

ИИБ ходимлари ва фуқаро Э. А. ўртасида бўлаётган ҳолатларни телефони камераси орқали тасирга олган А. С. бевосита мазкур ҳолатни жигаллаштиришга ҳамда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида сунъий равишда зиддиятли ҳолатни юзага келтиришга ҳаракат қилган...

Ушбу кўнгилсиз ҳолат ИИБ ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олиниб, фуқаролар ва бозор масъуллари ўртасида юзага келган тушунмовчиликларга ойдинлик киритиш мақсадида фуқаро Э. А. суруштирув ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБ бўлимига олиб кетилган. 

ИИБ бўлимига олиб кетилаётган вақтда фуқаро Э. А. ИИБ ходимларига ўзини ёмон ҳис қилаётганлигини билдирган ва ИИБ ходимлари томонидан у туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва чўқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, фуқаро Э. А.  (... юмшоқ тўқималарнинг лат ейиши) жароҳатлари олганлиги маълум бўлади ва у тиббиёт бирлашмасининг режали хирургия бўлимида шифокорлар назорати остида саломатлигини тиклайди.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйич Чироқчи тумани судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисми ва 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддаси 1-қисми билан Э. А. га, МЖтКнинг 183-моддаси билан И. И. ва Э. Ш. ларга оида маъмурий иш кўриб чиқилди. Очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган суд ишида маъмурий ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR