Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Марказий деҳқон бозоридаги ҳолатлар тартибга олинади

yangiliklar / murojaatlar 04-июн, 09:309 392
Бугун эрта тонгда Чироқчи деҳкон озиқ-овқат бозорида бўлган туман ҳокими Нодир Эркаев масъулларга бозордаги тартибсизликларни бартараф этиш, санитария ҳолатини яхшилаш юзасидан топшириқ берди. 

Шунингдек туман раҳбари савдо расталарининг олд қисмига озиқ-овқат маҳсулотларини ерда ёйма тарзда сотаётган сотувчиларни қаттиқ огоҳлантириб савдо-сотиқ ишларини фақат савдо расталари орқали амалга ошириш кераклигини таъкидлади. 

Шу билан биргаликда туман ҳокими  сотувга қўйилган тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларига туман СЭОМ ва ВетСан экспертиза хулосаси берилмаганлиги ва бу ҳолатларни олдини олиш хусусида бир кун муддатда соҳа раҳбарларига топшириқлар берди.

Туман ҳокими бозор масъул раҳбарлари билан бўлган суҳбатида марказий бозорда савдо маданиятини йўлга қўйиш, сотувчи ва тадбиркорлар санитария ҳолатига риоя этган ҳолда махсус кийимда харидорлар билан мулоқотга киришиши шартлигини таъкидлади.


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR