Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

БОЗОР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

yangiliklar / murojaatlar 28-июл, 09:379 255
#online 

Бугун эрта тонгда Чироқчи деҳкон озиқ-овқат бозорида туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида туман ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқулов, туман ДСИ бошлиғи Ғанишер Караманов, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими бошлиғи Баҳриддин Нарзуллаевлар ва масъуллар бозордаги тартибсизликларни бартараф этиш, санитария ҳолатини яхшилаш юзасидан навбатдаги назорат тадбирини ўтказишмоқда.

Шунингдек туман раҳбари савдо расталарининг олд қисмига озиқ-овқат маҳсулотларини ерда ёйма тарзда сотаётган сотувчиларни қаттиқ огоҳлантириб савдо-сотиқ ишларини фақат савдо расталари орқали амалга ошириш кераклигини таъкидлади. 

Шу билан биргаликда туман ҳокими  сотувга қўйилган тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларига туман СЭОМ ва ВетСан экспертиза хулосаси берилмаганлиги ва бу ҳолатларни олдини олиш хусусида бир кун муддатда соҳа раҳбарларига топшириқлар берди.

Туман ҳокими бозорда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан бўлган суҳбатида бозорда савдо маданиятини йўлга қўйиш, сотувчи ва тадбиркорлар санитария ҳолатига риоя этган ҳолда махсус кийимда харидорлар билан мулоқотга киришиши шартлигини таъкидлади.Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда, уларга сифатли ва истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида бу каби назорат тадбирини мунтаззам равишда олиб бориш ўз долзарблинини йўқотмайди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР