“Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбоева Чироқчи туманига уюштирган ташрифи давомида тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.
Чироқчи тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлими ва “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Ўтган йиллар давомида ҳамкорлик доирасида “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди кўмагида 2022-2023 йилларда рус тилига ихтисослашган тумандаги 2 сонли умумий ўрта таълим мактабининг 30 нафар битирувчилари Россия Федерациясидаги Поволжский Технологический университети ҳамда бошқа нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга киришди. Эътиборлиси, ҳар бир ёшга Россия Федерациясида ўқиши давомида йилига 20 минг доллардан жами 4 йилда 240 0000 минг доллар маблағ жамоат фонди томонидан ажратиган.
Бундан ташқари, “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ҳам ўтказилиб келинмоқда. 2023 йилда “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди ва Жанубий Кореянинг “GOOD NEIGHBORS” фонди ҳамкорлигида Чироқчи туманида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оила фарзандларига Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган 550 дона болалар уст-бошлар тарқатилди.
Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар туман ҳокими Файзулла Юсупов билан учрашишди. Учрашувда Саодат Турсунбоева тумандаги 2-сонли мактабга киритилаётган катта миқдордаги инвестиция ва унинг аҳамияти ҳақида туман раҳбари билан музокаралар олиб борди.
Лойиҳа доирасида 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида замонавий информатика хонаси, биология, физика ва кимё лоборатория хоналари замонавий лабораториялар жиҳозлари билан таъминланади. Шунингдек, мактабни капитал таъмирлаш, смарт хоналарини жиҳозлаш, фаоллар залини қуриш каби масалалар ҳам режалаштирилган.Бундан ташқари, “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ҳам ўтказилиб келинмоқда. 2023 йилда “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди ва Жанубий Кореянинг “GOOD NEIGHBORS” фонди ҳамкорлигида Чироқчи туманида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оила фарзандларига Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган 550 дона болалар уст-бошлар тарқатилди.
Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар туман ҳокими Файзулла Юсупов билан учрашишди. Учрашувда Саодат Турсунбоева тумандаги 2-сонли мактабга киритилаётган катта миқдордаги инвестиция ва унинг аҳамияти ҳақида туман раҳбари билан музокаралар олиб борди.
Ушбу лойиҳанинг ҳаётга тадбиқ этилиши, республика марказидан олис чекка туманларда ҳам электроника, робототехниканинг ривожланишига ҳамда чироқчилик ёшларнинг замонавий касб-ҳунарни пухта эгаллашига замин яратади.