Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Қўмитаси масъул ходимлари Чироқчида

yangiliklar 06-фев, 11:569 141
Оила ва хотин-қизлар Қўмитаси масъул ходимлари С.Боймирзаева, Г.Тошматова ҳамда Оила ва хотин-қизлар вилоят бошқармаси бошлиғи З.Аминовалар Чироқчи туманига ташриф буюришди.
Оила ва хотин-қизлар туман бўлими бошлиғи Г.Соатова ҳамроҳлигида меҳмонлар туманнинг Араббанди маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркор С. Қўлдошева фаолияти билан яқиндан танишишди. Ҳунармандлик маркази раҳбари С.Қўлдошева айни вақтда 50 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаб, 100 нафарига миллий ҳунармандчилик намунаси саналган гиламдўзлик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.
Шунингдек, меҳмонлар туманнинг Кишмиштепа маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-сентябрдаги ПҚ-376-сонли қарорига асосан ташкил этилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва соғломлаштириш маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. Марказда айни вақтда 15 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда, 20 нафар хотин-қизлар касаначилик асосида, 20 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган.
Куннинг иккинчи қисмида меҳмонлар Боғишамол маҳалласида маҳалла "еттилиги" фаолиятини ўрганишди. Якунда маҳалланинг маъмурий биносида ўтказилган йиғилишда “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарор ижроси бўйича олиб борилган ишлар муҳокама қилиниб, вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Х.Раҳматов, туман бош отинойиси Н.Набиева, туман Маҳаллалар уюшмаси раиси Б.Холиёров, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори лейтенант Д.Боймерова, маҳалла кўча бошилари ва “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирок этишди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Март 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
INTERAKTIV XIZMATLAR