Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида миллий каштачилик маданиятини юксалади

yangiliklar 24-сен, 10:239 647
Чироқчи тумани "Ғаллачи" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Самариддин Салаевнинг саъй-ҳаракатлари билан миллий каштачилик маданиятини ривожлантириш ва буни ортидан хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган янги лойиҳа тез кунларда иш бошлайди.
Халқимизнинг миллий қадриятларидан бири бўлган каштачилик санъатини авлоддан-авлодга меърос сифатида сақлаб қолиш, ушбу ўзига хос миллий маданий меъросимизнинг жаҳондаги қийматини янада юксалтириш, шунингдек, қизларимизда миллийликка ҳавасни шакллантириш ҳар биримиз учун масъулиятли вазифадир.
Тошкент шаҳрида фаолиятини олиб бораётган Сабина Абдуназарова раҳбарлигидаги "SABINA NAZAR COUTURE" корхонаси билан келишувга эгиршган ҳоким ёрдамчиси Самариддин Салаев ташаббуси билан "Ғаллачи" маҳалласида яшовчи аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган хотин-қизлар ўртасида аёлларни миллий қадриятларга қайтариш ва шу билан бирга даромадли касб-ҳунарга йўналтириш бўйича кооперация ташкил этилади.
Маҳаллада кооперация ташкил этилиши билан миллий ҳунармандчилик намунаси саналган каштачилик маданиятини юксалтириш билан бирга хотин-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Чевар каштачилардан ип ва ранглар билан ишлаш, матоларга эътибор қаратиш ва кашта гулларининг миллийлик акс этган янгидан янги дизайнларига эътибор қаратиш талаб этилса, керакли хом-ашё маҳсулотлари "SABINA NAZAR COUTURE" корхонаси томонидан етказиб берилади ва тайёр маҳсулотлар сотиб олинади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Февраль 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728 
INTERAKTIV XIZMATLAR