Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 2 сентябрдаги “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратилади.
Мазкур ҳужжатга асосан, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарорига кўра, ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидиялар ажратиш тартиби белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда "Давтош чевари" ишлаб чиқариш кооперациясининг айрим аъзолари субсидия маблағлари нотўғри ажратилганлиги хусусида билдирган мурожаатлари тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Ўрганишларга кўра, Чироқчи тумани "Галабек" маҳалласида фаолият олиб бораётган "Давтош чевари" ишлаб чиқариш коорперацияси 2022 йилнинг ноябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган. Қуроқчилик, чойшаб, тўнчилик ва каштачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кооперацияси маҳалладаги 81 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади.
Кооперациянинг устав фондини ривожлантириш учун кооперация таркибига кирган 81 нафар касаначи хотин-қизларга 3 млн.дан субсидиялар ажратилиб, ишлаб чиқариш кооперациясининг устав-фонди шакллантирилади. Ажратилган субсидия ҳиосбига 10 та Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 4 турдаги тикув машинкалари ҳамда хом ашё сифатида 200 метр (сатин) ва 10 минг метр (бамбук) матолари олиб келинади.
Айни кунларда "Давтош чевари" ишлаб чиқариш коорперациясида 81 нафар хотин-қизлар томонидан чойшаб, қуроқ, тайёр ўрин-кўрпалар, ёстиқлар, тўн ва кашталар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар маҳаллий бозорларга кириб бормоқда. Касаначи хотин-қизлар билан маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли доимий равишда мулоқот қилиб, уларнинг ишлари ва даромади билан қизиқиб келмоқда.