Чироқчи туманининг “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Рахмонов Рузимурод Эркаевичга, ўзи яшаб турган туманнинг Салим Жўраев ҳудудидаги 216қ контуридан 60 сотих ер майдонининг, 6 сотих ер майдонига қурилиш қилиш ҳуқуқи билан берилган.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида туман ҳуқуқ тартибот органлари ва маҳаллий ҳокимликка ушбу ҳудудда яшовчи 30 га яқин фуқаролар томонидан фуқаро Рахмонов Рузимурод Эркаевичнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, такрорий қилинган мурожаатлар асосида туман ҳокими Ф.Юсупов бошчилигида мутасадди раҳбарлар такрорий мурожаатни манзилли ўрганиш мақсадида низоли ер участкасига боришади.
Ўрганишлар давомида Рахмонов Рузимурод Эркаевичга тегишли 60 сотих ер майдонининг 100 метр қисмида девор қурилган. Қарорга кўра, фуқаро қурилиш қилиш ҳудудидан ташқари ҳудудларда ҳам қурилиш ишларини олиб борган. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-апрелдаги №200 сонли қарорига асосан, “Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланган. Қарорга асосан, юридик ва жисмоний шахсларнинг бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар олиши белгилаб қўйилган.
Бироқ, фуқаро Рахмонов Рузимурод Эркаевич эса Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ва қарор регламенти талабларини қўпол равишда бузиб, ўзбошимчалик билан 100 метр ўлчамда девор қурилиш ишларини олиб борган. Бу ўз навбатида қурилиш қилиш нормалари талабларини қўпол равишда бузишга олиб келган.
2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги юритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-680-сонли қарорига кўра, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш белгилаб қўйилган. Қонуннинг 3-моддасида “Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятини боғдорчилик ва узумчиликка ёки сабзавот ва полиз экинларини ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга ихтисослашиш асосида амалга оширилиши” белгилаб берилган.
Фуқаро Рахмонов Рузимурод Эркаевичга тегили деҳқон хўжалиги учун ажратилган 60 сотих ер майдонида эса қонунда кўрсатилган талабларнинг бирортаси бажарилмаган ва ер майдони қаровсиз ташлаб қўйилган.
Такрорий мурожаат асосида туман ҳокими Ф.Юсупов ва мутасадди раҳбарлар низоли ер участкасига боришганда бир гуруҳ фуқаролар Рахмонов Рузимурод Эркаевичнинг ўзбошимчалик билан қурган деворни бузиш ва қонун устуворлигини таъминлаш кераклиги юзасидан туман раҳбарлари билан суҳбатлашишган. Натижада Рахмонов Рузимурод Эркаевичнинг ўзбошимчалик билан қурган девори маҳаллий аҳоли иштирокида бузиш ишлари олиб борилган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.