Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев туманимиз миллий таоми яхна гўшти ҳил-ҳил пишаётган қозон бошида биринчилардан бўлиб яхна гўштидан татиб кўриб, таъмига баҳо берди.
Чироқчи яхна гўшти бутун юртимизда донг таратган.
Ёшлар фестивалида эса чиялилик моҳир ошпаз Баҳриддин Эргашов мана уч кундирки, фестивал меҳмонларини Чироқчи яхна гўшти билан сийламоқда.
Таъми тилда қолар яхна гўштдан сиз ҳам тотиб кўринг азиз фестивал меҳмонлари!!!