Чироқчи туманида 7 июнь куни қишлоқ аҳолиси тезюрар поезд йўлини тўсиб қўйгани тўғрисидаги хабарлар турли сайтлар, телеграмм каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилинмоқда."Чироқчида туман ҳокимининг ваъдаси бажарилмагани учун аҳоли поезд йўлини тўсиб қўйди".
Аслида ҳолат умуман бошқача бўлган. Шу ўринда ОАВ вакиллари, блогерлар бераётган хабарларни текшириб, холисона кенг омма эътиборига узатишларини сўраб қолардик.
Аҳоли вакилларининг поезд йўли атрофида йиғилаётгани ҳақида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураевга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдураззоқ Кенгбоев телефон орқали хабар қилади. Бу вақтда туман ҳокими "Обод қишлоқ" дастури доирасида "Оқ олтин" маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида "Оқ олтин" маҳалласига бораётган бўлган. Хабарни эшитгач, туман ҳокими тезда "Эскианҳор" маҳалласига бориб ва аҳоли билан учрашишга қарор қилади.
Туман ҳокими воқеа жойига етиб бориб, маҳаллий аҳоли вакилларини поезд йўл ёқасидан четга ўтишлари ва мурожаатларига ечим топишга келганлигини айтиб, аҳоли вакиллари билан маҳалла гузарида суҳбатлашади.
"Эскианҳор" маҳалласи, Ободон қишлоғи, Айритом темир йўл бекатида Эскианҳор, Айритом ва Пахталисой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашган туман ҳокими Х.Жураев аҳолини қийнаётган электр энергияси тақчиллиги масаласидаги муммоларга ечим излади.
Маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан кўтарилган муммога шу куннинг ўзида ечим белгиланди. Туман ҳокими Хуррам Жураев ташаббуси билан қўшни "Шўрбозор" маҳалласидан 110 Кв кучланишли янги ҳаво линияси тортилиши белгиланган бўлса ,бундан ташқари Истиқлол подстансиясига қўшимча 4минг кВ лик трансформатор қўйилиши белгиланди.
Шу куннинг ўзида "Қашқадарё вилоят Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бош директори Анвар Музапов ҳам маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашиб, электр энергияси тақчиллигининг олдини олиш масаласида амалга оширилаётган ишлар бўйича аҳоли вакилларига батафсил маълумот берди.
Халқ вакилларининг фикрларини тўғри қабул қилган туман ҳокими нафақат электр билан боғлиқ, балки бошқа ижтимоий муаммолар бўйича аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар тинглаб, аҳоли билан гаплашиб чиқди.
Энг муҳими, аҳоли томонидан кўтарилган барча муаммоларни туман ҳокими Хуррам Жураев ўз назоратига олди.