ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Ф А Р М О Й И Ш И | Р А С П О Р Я Ж Е Н И Е ХОКИМА ЧИРАКЧИНСКОГО РАЙОНА |
2020 йил 11 Март Чироқчи шаҳри
Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 11 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииинг 2020 йил 11 мартдаги 136-Ф-сонли фармойиши ҳакида”ги 16-Ф-сонли фармойиши тўғрисида
“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халкимизнинг орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кўчайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, махаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, туманнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилашва “Илм, маърифат ва ракамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 11 мартдаги 16-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида:Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 11 мартдаги 16-Ф-сонли фармойиши раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

- Мазкур фармойиш билан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлиги, жамоатчилик вакилларининг 2020 йил 14-15 март кунларимамлакатимизнинг барчаҳудудларида “Обод юрт” умумҳалк ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашариниўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3.2020 йил 14-15 март кунлари “Обод юрт” умумҳалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарини (кейинги ўринларда умумҳалқҳашари деб аталади) ўтказиш бўйича ишчи гурух таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ишчи гурух (Абдурахимов), туман хокимининг ўринбосари - туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Чоршанбиев) умуҳалк ҳашарини ўтказиш доирасида куйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:
барча корхона ва ташкилотларумумҳалқҳашари ўтказиладиган кунлари ўз худудларида кўчатлар экиб боғ яратиш;
маҳаллалар, таълим муассасалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ховлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;
барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;
ижтимоий химояга мухтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шаҳслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тупланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;
умумҳалқҳашарини тегишли ташкилотлар худудида меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказиш;
умумҳалқҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга катъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш;
автомобиль йўллари, харакатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганлигини қатъий назоратга олиш.

- ТуманЎрмон хужалиги бўлими (Жуланов) белгиланган миқдордаги кўчатлар ҳамда қаламчаларни олиш истагини билдирган ташкилий-хуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларга шартнома асосида ва қонунчиликда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли билан ташкилотларнинг ушбу тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар хисобидан етказиб берилишини таъминласин.
- Туман хокимининг ўринбосари - туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Чоршанбиев), Ўзбекистон Ёшлар иттифоки туман Кенгаши (Мухаммадиев), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ахмедов), умумҳалқҳашарини ўтказиш тадбирига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш тавсия этилсин.
- Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими (Бобоев), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (Мухаммадиев)лар умумҳалқҳашари доирасида жорий йилнинг 14 март куни туман миқиссида ёшлар иштирокида экологик акцияларни ташкил этиш тавсия этилсин.
- Умумҳалқҳашарини ўтказиш муносабати билан туман худудидаги барча ташкилот, корҳона ва идораларда мехнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлимининг банкдаги хисобварақларига ўз ташаббусига кўра ўтказилиши тавсия этилсин.
- “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туманбўлими (Жураев) умумҳалқҳашаридан тушган маблағларни 2020 йил “Илм, маърифат ва ракамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган, боқувчисини йўкотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга мухтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлгиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уй хужалиги ишларига кўмаклашиш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини яхшилаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан боғлик бўлган харажатларни қўллаб-қувватлаш каби тадбирларга сарфланишини таъминлаш тавсия этилсин.
- Туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошкармаси (Бешимқулов), туман фавқуллода вазиятлар бўлими (Ашуров)лар умуҳалқҳашари ўтказиладиган кунлари жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланишни назоратга олсин.
- Чироқчигазетаси (Эгамбердиев) ва бошка оммавий аҳборот воситаларига жорий йилнинг 14-15 март кунлари ўтказиладиган умумҳалқҳашарини кенг ёритиш тавсия этилсин.
- Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Ў.Абдурахимов, туман хокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Чоршанбиев зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими Х.Джураев