Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

​​​​​​ОЛИС ҚИШЛОҒИДА ИШ БОШЛАГАН САМАРҚАНДЛИК ЁШ ВРАЧГА 30 МИЛЛИОН СЎМ ТОПШИРИЛДИ

yangiliklar 10-июл, 19:309 894
 
Самарқандлик ёш шифокор Ислом Ғаниев Чироқчи туманидаги Шўрқудуқ оилавий шифокорлик пунктида иш бошлаганлиги ҳақида илгари хабар берган эдик. Кеча унга Президент қарори асосида белгиланган имтиёз доирасида 30 миллион сўмлик рағбат тўлови топширилди.

Қўшни вилоятнинг Пастдарғом тумани Гумбаз маҳалласида истиқомат қилувчи Ислом Ғаниев 28 ёшда. 2019 йилда Самарқанд тиббиёт институтини тамомлаган. Ёш оила соҳиби.
Олис ҳудудда ишлаш бўйича шартномани вилоятимизда биринчилардан бўлиб имзолаган Ислом Шўрқудуқ оилавий шифокорлик пунктида 1,5 ставка оилавий шифокор ҳамда ҳудуддаги “Тез тиббий ёрдам” шохобчасида навбатчи шифокор сифатида ишламоқда. Унга бу рағбатлардан ташқари ижара тўлови ҳам тўлаб берилмоқда.
Ёш шифокор 30 миллион сўмни эскириб қолган "Матиз"и ўрнига янги автомашина олишга сарфлаш ниятида эканлигини маълум қилди
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР